$
11903.15 UZS
-62.36
₽
146.75 UZS
0.79
€
13329.15 UZS
-108.12
31° Кечаси 18°

“Бир миллион ўзбек дастурчилари” энди фоизсиз кредит олишлари мумкин

11:09 / 24.01.2022

“One Million Uzbek Coders” (“Бир миллион ўзбек дастурчилари”) битирувчилари учун компьютер сотиб олишга фоизсиз кредитлар, берилади бу ҳақда my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар бермоқда.

“Бир миллион ўзбек дастурчилари” курсларни тугатиб сертификат олган ёшларга “Алоқабанк”, “Микрокредитбанк” ва “Халқ банки” томонидан компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан юқори бўлмаган миқдорда (6 млн. 750 минг сўм) истеъмол кредитлари ажратилиши кўзда тутилган.

Мазкур кредитлар 2 йилгача берилиб, унинг фоизи Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация қилинади. Асосий қарзни кредит олувчининг ўзи тўлайди (бу 1 ойга тахминан 281 250 сўмдан тушади).

Кредит олиш учун “One Million Uzbek Coders” битирувчиси компьютер сотувчи дўкон топиб, уни сотиб олиш бўйича шартнома тузиши керак.

Сўнгра, кредит компенсациясини олиш учун ушбу ҳавола орқали онлайн ариза юбориши талаб этилади.

Ёшлар ишлари агентлиги кредит компенсацияси тўғрисида маълумотнома юборганидан кейин, банк битирувчининг кредит олиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиб, шартларга тўғри келса, техника сотувчисининг ҳисоб рақамига маблағларни ўтказади.

Маълумот учун, БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) – 270 000 сўмни ташкил қилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Самарқанд ва Наманганда умра зиёратини ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушланди

Самарқанд ва Наманганда умра зиёратини ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушланди

Самарқанд шаҳри ва Наманган вилоятида фуқароларни умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан пул талаб қилган икки шахс уш…
16:07 / 20.10.2026
Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Бу ҳақда кеча, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш тизимини такомил…
08:28 / 21.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди.
09:19 / 22.10.2026
Зироат Мирзиёева 21 октябрь куни Самарқандда нутқ сўзлайди

Зироат Мирзиёева 21 октябрь куни Самарқандда нутқ сўзлайди

21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзи…
17:36 / 20.10.2026
Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолад…
15:06 / 21.10.2026
21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:11 / 20.10.2026
Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Мукофот 2019 йилда таъсис этилган. У аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижалар берган алоҳида етакчилик ва …
10:57 / 22.10.2026
Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон 22 октябрь куни Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери ёниб кетгани ёки шикастланганини маълум қилди. Ҳодисаларга Эрон томо…
23:59 / 22.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрида ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатувчи хайрия жамғармаси витсе-президенти Огулжаҳон А…
16:02 / 21.10.2026
Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти 2025 йил январида бошланган иккинчи президентлик муддати давомида 300 мингдан ортиқ …
09:23 / 21.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!