$
11808.76 UZS
-12.42
₽
142.16 UZS
1.72
€
13404.12 UZS
-15.28
31° Кечаси 18°

“Биз Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасида мустаҳкам кўприк барпо этмоқдамиз” – Шавкат Мирзиёев

14:19 / 16.11.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида минтақа Янги Марказий Осиё сифатидаги тарихий уйғониш даври остонасида турганини айтди.

“Ишончим комилки, бугун биз минтақамизнинг Янги Марказий Осиё сифатидаги тарихий уйғониш даври остонасида турибмиз. Биз ҳамкорлигимизнинг институционал асосларини янада мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва барқарор тараққиётга нисбатан таҳдидларга ўзаро мувофиқлаштирилган жавобни ишлаб чиқишни ўз олдимизга вазифа қилиб қўйганмиз. Биз учун ҳозирнинг ўзида минтақамизни бундан 10—20 йилдан кейин қандай кўришни хоҳлашимиз бўйича аниқ тушунчага эга бўлиш муҳимдир”, деди давлат раҳбари.

Саммитда Марказий Осиё президентлари ва Озарбайжон раҳбаридан ташқари БМТнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе ҳам иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Маслаҳат учрашувлари форматига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилганини эълон қилди ва Илҳом Алиевни шу муносабат билан табриклади.

“Форматимизга Озарбайжоннинг қўшилиши билан минтақамизнинг дунё ҳамжамиятидаги овози янада кўпроқ аҳамиятга эга бўлиши шубҳасиз”, деди Ўзбекистон президенти.

Давлат раҳбари минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди.

Аввало, бугунги учрашувларни минтақавий мулоқотнинг маслаҳатлашув шаклидан “Марказий Осиё ҳамжамияти” стратегик форматига айлантириш таклиф қилинди. Маслаҳат учрашувлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш, навбатма-навбат ишлайдиган Котибиятни таъсис этиш, миллий мувофиқлаштирувчилар мақомини Президентларнинг махсус вакиллари даражасига кўтариш бу борадаги дастлабки қадамлар бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев бой ҳаётий тажрибага эга, обрў-эътиборли жамоат арбобларидан иборат Оқсоқоллар кенгашини тузиш ташаббусини илгари сурди.

Электр станциялари ва узатиш тармоқлари, автомобиль ва темирйўллар, чегара орқали ўтказиш пунктлари, “яшил йўлаклар”, оптик-толали линиялар ва бошқа объектларни қуриш ва модернизация қилиш бўйича стратегик аҳамиятга эга бўлган умумминтақавий лойиҳаларни амалга ошириш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш таклиф этилди.

Ўзбекистон етакчиси савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқиш вазифаси устувор экани, бу ўрта муддатли истиқболда ўзаро савдо ва умумий ташқи савдо айланмаси ҳажмини 1,5—2 баробар ошириш имконини беришини кўрсатиб ўтди.

Маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, солиқ ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, эркин иқтисодий ва саноат зоналаридан биргаликда фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

“Моҳиятан биз Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасида мустаҳкам кўприк барпо этмоқдамиз, ҳамкорликнинг ягона маконини шакллантиришга йўл очмоқдамиз. Бу икки минтақанинг стратегик боғлиқлиги ва барқарорлигини кучайтириши шубҳасиз”, деди президент Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти 16 ноябрда қабул қилинаётган ҳужжатлар ва илгари сурилган ташаббуслар замирида барча учун умумий бўлган барқарор, хавфсиз ва гуллаб-яшнаган Марказий Осиёни барпо этиш мақсади борлигини айтди.

Давлат раҳбари, шунингдек, Туркманистон президентини 2026 йилда давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё ва Озарбайжон” янги форматида бўлиб ўтадиган Маслаҳат учрашувига раисликни қабул қилиб олгани билан табриклади.



														
														Контент марказида «Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган тақдимот

Контент марказида «Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган тақдимот

«Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган CICA Media Forum доирасида Боку Конгресс марказида…
17:28 / 02.10.2026

														
														«Умра» зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди

«Умра» зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15:49 / 02.10.2026

														
														Энди Ўзбекистонда ноқонуний жанг ташкил қилганлар жиноий жазога тортилад

Энди Ўзбекистонда ноқонуний жанг ташкил қилганлар жиноий жазога тортилад

Ўзбекистонда жанговар спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш учун жиноий жа…
15:48 / 02.10.2026

														
														Педофилларга умрбод жазо берилиши бўйича қонунни сенат маъқуллади

Педофилларга умрбод жазо берилиши бўйича қонунни сенат маъқуллади

Қонун билан 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига текканлик ҳамда унга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усул…
12:24 / 02.10.2026

														
														Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-5 октябрь кунлари республиканинг қолган ҳудудларига совуқ…
10:09 / 02.10.2026

														
														Чилонзорда автомобиль устига дарахт қулади

Чилонзорда автомобиль устига дарахт қулади

2026 йил 1 октябрь куни соат 23:59 да Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчасида дарахт синиб қулаши натижасида ҳаракатланиб…
09:12 / 02.10.2026

														
														14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи…
17:01 / 30.09.2026

														
														Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар таркибидаги шакар миқдори ҳақида мажбурий огоҳлантирувчи ёзувлар жорий этилиши режалаштир…
16:19 / 30.09.2026

														
														Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги 100 та мактабда айрим фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат…
15:47 / 30.09.2026

														
														Термизда Damas автомобилида 21 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди

Термизда Damas автомобилида 21 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди

Термиз шаҳрида Damas автомобилида 21 нафар вояга етмаган бола олиб кетилаётгани аниқланди. Болалар хусусий оилавий боғча тар…
15:42 / 30.09.2026

Бу ҳам қизиқ

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026
Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчилари катта ҳаётга камида бирор тил ва касбни эгаллаган ҳолда чиқиши зарурлигини та…
14:11 / 30.09.2026
30 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади, қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилади.
17:06 / 29.09.2026
Россияда Ту-95 ҳарбий самолёти қулаб тушди: олти киши ҳалок бўлди

Россияда Ту-95 ҳарбий самолёти қулаб тушди: олти киши ҳалок бўлди

Россиянинг Амур вилоятида Ту-95 стратегик бомбардимончи самолёти ўқув-машғулот парвози вақтида ҳалокатга учради. Экипажнинг …
09:29 / 30.09.2026
Кўп экран вақти болалар ривожидаги айрим муаммолар билан боғлиқ экани аниқланди

Кўп экран вақти болалар ривожидаги айрим муаммолар билан боғлиқ экани аниқланди

Калгари университети олимлари 64 та мамлакатдан 2,8 миллиондан ортиқ бола ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, экран қаршиси…
09:23 / 30.09.2026
Президент шахматчиларнинг Олимпиададаги ҳал қилувчи партияларини эслади

Президент шахматчиларнинг Олимпиададаги ҳал қилувчи партияларини эслади

Президент Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги ҳал қилувчи партия…
16:47 / 29.09.2026
Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон …
14:01 / 30.09.2026
Ўқитувчилар учун касбий ривожланиш ваучерлари жорий этилади

Ўқитувчилар учун касбий ривожланиш ваучерлари жорий этилади

Ўзбекистонда педагоглар учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик мажбурий малака ошириш курсида ўқиш талаби бекор …
14:17 / 30.09.2026
Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч бир технология боланинг қалбига устоздек йўл топа олмайди»

Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч бир технология боланинг қалбига устоздек йўл топа олмайди»

Ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда дунёда билим яратиш, ахборот тарқатиш ва меҳнат қилиш усуллари жадал ўзгараётгани қа…
13:57 / 30.09.2026
Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Жорий йилда Ўзбекистонда биринчи синфга 800 минг бола қабул қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп. 2030 йил…
14:23 / 30.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!