$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Британия қироллик оиласи можаролари давом этади

16:33 / 29.01.2023

Буюк Британия қироли Чарльз III шаҳзода Гарри ва Меган Маркл ўзининг тож кийиш маросимида қатнашишларини хоҳлайди, аммо валиаҳд Уильям бунга қарши. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, қирол Чарльз архиепископ Жастин Уэльбидан шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг маросимда қатнашиши учун воситачилик қилишни сўраган.

Саройдаги юқори мартабали манбаларнинг нашрга маълум қилишича, Буюк Британия қироли Сассекс герцоглари унинг тож кийиш маросимида қатнашишини хоҳлайди, аммо шаҳзода Уильямнинг қаршилигига дуч келди. У укасини вазиятдан фойдаланиб, бу муҳим воқеада “кўзга соя соладиган ҳийла-найрангларни содир этишидан” қўрқади.

Хабарларга кўра, қирол Кентербери архиепископидан ўзининг жанжалкаш ўғиллари ўртасида Гарри ва Меганга 2023 йил май ойида Буюк Британияга ташриф буюришга имкон берадиган келишувга воситачилик қилишни сўраган.

Инсайдернинг таъкидлашича, Чарлз III ён беришга тайёр, чунки у Гарри ва Меган Марклнинг тож кийиш маросимида иштирок этиши қироллик оиласи обрўсига ижобий таъсир кўрсатишига ишонади. Бундай қарорга “Гарри ва Меган” ҳужжатли сериали ва Сассекс герцогининг “Захира” хотиралари ортидан юз берган бир қатор можаролар сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қироллик оиласининг дўсти шаҳзода Гарри Чарльз III’нинг тож кийиш маросимига келмаслигини айтган эди.

Кенжа ўғил – Гаррининг исми отасининг тож кийиш маросими учун тайёрланган сценарийдан ўчириб юборилгани хабар қилинган эди.

Қирол Чарльз анъанадан четга чиққан ҳолда герцогларнинг қирол қаршисида тиз чўкиб, унга ҳурмат бажо келтиришидан воз кечади. Бу ролни фақатгина шаҳзода Уильям бажаради.

Бунга сўнгги вақтларда шаҳзода Гаррининг шов-шув кўтариш ва қироллик оиласи аъзоларини қоралашга ҳаракат қилаётгани сабаб сифатида келтирилган.

Қайд этиш мумкин, тож кийиш маросими 2023 йилнинг 6 май санасига режалаштирилган.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

Фармонга кўра, бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун энг муносиб номзодларни саралаш …
10:27 / 13.05.2025
Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Биз ҳар куни аксарият вақтимизни ижтимоий тармоқларга бағишлаймиз: кайфиятимизни кўтариш, янгиликларни билиш ёки дўстлар бил…
15:14 / 12.05.2025
Маҳаллий қатновлар учун барча авиакомпанияларга субсидия ажратилади

Маҳаллий қатновлар учун барча авиакомпанияларга субсидия ажратилади

Ўзбекистонда 2021 йил 1 июндан бошлаб маҳаллий авиақатновларни субсидиялаш йўлга қўйилган.
13:25 / 13.05.2025
Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Президент фармонига мувофиқ, 2025 йил 15 майдан бошлаб Камбағал оилалар реестридаги ва унга тушиш хавфи бўлган оилалар махсу…
08:58 / 13.05.2025
Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 2 нафар фуқаролар қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган, шуни…
16:18 / 12.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
Ота-она қарамоғисиз қолган бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Ота-она қарамоғисиз қолган бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида, ота-она қарамоғисиз қолган, вояга етмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаро…
12:28 / 13.05.2025
11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
00:58 / 11.05.2025
Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.
10:01 / 13.05.2025
Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси …
20:32 / 12.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!