$
12066.22 UZS
62.2
₽
149.74 UZS
0.94
€
13444.18 UZS
82.51
31° Кечаси 18°

Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

15:14 / 12.05.2025

Биз ҳар куни аксарият вақтимизни ижтимоий тармоқларга бағишлаймиз: кайфиятимизни кўтариш, янгиликларни билиш ёки дўстлар билан мулоқот учун турли платформалардан фойдаланамиз. Facebook, Instagram, YouTube ва бошқа тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди.

Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 30 миллиондан ортиқ аҳоли интернет тармоғидан фойдаланади. NapoleonCat портали 2024 йилда Инстаграмъдан 9 миллион 420 минг, Фаcебоокъдан деярли 10 миллион ўзбекистонлик фойдаланишини қайд этган. Рақамлар йил саин ортиб бормоқда.

Бугунги кунда Интернет ва ижтимоий тармоқлар нафақат кўнгилочар, маърифий ёки технологик контентлар тақдим этмоқда, балки янги таҳдидларнинг вужудга келишига сабаб бўляпти. Жумладан, дезинформация, кибербуллинг, зарарли ҳаволалар, онлайн фирибгарлик ҳолатлари кўпаймоқда.

Яна рақамларга мурожаат қилсак. 2024 йилда онлайн платформаларда фирибгарлик мақсадида фишинг, дипфейк, сохта профиллар ва зарарли ҳаволаларни тарқатиш билан боғлиқ 19 минг 295 та, зўравонлик, шафқатсизлик, соғлиққа зарар етказиш билан боғлиқ 274 та, наркотиклар, психотроп моддалар ва прекурсорлар рекламаси билан боғлиқ 18 минг 393 та ҳолат аниқланди.

Бундай вазиятда тармоқда фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ноқонуний контентга қарши кураш масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамия касб этмоқда.

 

Онлайн платформа ва веб-сайтлар фаолиятини тартибга солишда хориж тажрибаси қандай?

Масалан, Германияда 2017 йилда “Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқни қўллашни такомиллаштириш тўғрисида”ги қонун (“Фаcебоок тўғрисида”ги қонун сифатида машҳур) қабул қилинган. Ушбу ҳужжат йирик платформалар, жумладан, Facebook, Twitter, YouTube ва бошқаларга Германия жиноят кодексининг тегишли моддасига кўра “ноқонуний контент” деб топилган материалларни дарҳол ўчириш мажбуриятини юклайди.

Францияда 2020 йилда “Интернетда нафратни қўзғашга қарши кураш тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, у онлайн платформаларни ноқонуний контентни суд қарорисиз ўчириш мажбуриятини юклайди ҳамда шикоят қаноатлантирилмаган тақдирда платформаларга жарима қўллаш ҳуқуқини беради. Шу билан бир қаторда, ушбу қонунга биноан ижтимоий тармоқларнинг Франция ҳудудида қонуний вакили бўлиши шарт.

Ушбу ҳужжатга кўра, ноқонуний контентни жойлаштирган платформалар 250 минг еврогача, бундай материалларни белгиланган муддатларда ўчиришдан бош тортганлар 1,25 миллион еврогача жаримага тортилиши мумкин.

Туркияда 2020 йилдан бошлаб хорижий ИТ-компаниялар мамлакат ҳудудида ўз ваколатхонасини очиши кераклиги белгиланган. 2020 йил ноябрида мазкур тартибни бажармаган бир қатор йирик платформалар (Фаcебоок, Twitter, Instagram, Periscope, Youtube, ТикТок)га 1 миллион евродан жарима солинган.

Янги қонун лойиҳаси ижтимоий тармоқ ва веб-сайтларга қандай мажбуриятлар қўймоқда?

Жорий йилнинг 10 май куни муҳокамага қўйилган “Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида бир қатор муҳим ўзгариш ва янгиликлар баён қилинган.

Аввало, қонун лойиҳасидан кўзланган энг асосий мақсад – Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар фаолиятини тартибга солиш, оддий фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат. Мазкур ҳужжат рақамли платформа ва веб-сайтларга бир қатор мажбуриятлар юклайди.

Биринчидан, қонун лойиҳасига кўра, онлайн платформалар ноқонуний контент – фейк хабарлар, наркотик рекламаси ёки таҳқирловчи материалларни тезкорлик билан ўчириши керак. Масалан, агар Сиз ижтимоий тармоқдаги бирор-бир саҳифадан шу мазмундаги постни кўрсангиз ва бу ҳақда хабар берсангиз, платформа уни ўчиришга мажбур бўлади.

Қонун лойиҳаси билан шахсий маълумотлар дахлсизлиги мустаҳкамланмоқда. Платформалар учинчи шахсларга фойдаланувчилар ҳақида маълумотларни унинг розилигисиз тақдим этмаслиги белгиланган.

Яна бир муҳим нуқталардан бири – онлайн-платформа фойдаланувчиларини молиявий характердаги муайян ҳаракатларни бажаришга алдов йўли билан мажбур қиладиган чалғитувчи интерфейслардан фойдаланиши тақиқланмоқда. Бу турли молиявий фирибгарлик билан боғлиқ рекламаларнинг чекланишига олиб келади.

Қонун билан онлайн платформаларга ваколатли орган (АОКА) билан ўзаро алоқаларни олиб бориш учун Фуқаролик кодексига асосан ўзининг вакилини тайинлаш мажбурияти ҳам назарда тутилган. Бу Ўзбекистоннинг глобал миқёсдаги ижтимоий тармоқлар ва платформалар билан алоқалари мустаҳкамланишига, уларнинг Ўзбекистон қонунчилиги доирасида фаолият олиб боришига ёрдам беради.

Қонун лойиҳасида веб-сайтларга ҳам бир қатор мажбуриятлар баён қилинган. Энг аввало, веб-сайтлар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида юритиши белгиланган.

Иккинчидан, веб-сайтларга шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш мажбурияти юкланди.

Бу турли ресурслар орқали аноним хабарлар, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашга қаратилган материалларнинг тарқатилишига қарши курашга ёрдам беради. Яна бир муҳим жиҳати – веб-сайтлар ноқонуний контент жойлаштирмаслик ва уни тарқатмаслик, унинг мавжудлиги аниқланган тақдирда сайт маъмурияти томонидан ўчирилиши лозимлиги белгилаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари, ихтиёрий ҳомийлик маблағларини йиғишда қонунчиликка, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиш мажбурияти юкланмоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, қонун лойиҳаси, биринчи навбатда, фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Унга амал қилиш орқали тармоқлардаги кўплаб салбий тенденциялар, ноқонуний ахборот тарқатилиши ҳолатларига қарши самарали курашиш мумкин.

Қонун лойиҳаси онлайн платформалар ва веб-сайтлар олдига аниқ мажбуриятлар қўймоқда. Бу сўз эркинлигини чеклаш эмас, балки тоза ва қонуний ўйин қоидаларини ўрнатишдир. Мазкур ҳужжат лойиҳаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг ахборот суверенитетини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Ижтимоий тармоқлар ўз фаолиятини шаффоф ва қонунларга амал қилган олиб бориши натижасида янада хавфсизроқ, янада яхшироқ “рақамли муҳит”ни яратишимиз мумкин. Қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида қонунчиликни бузган ресурслар ва платформаларга қарши самарали чоралар кўришга эришиш мумкин.

Нигора ХОДЖАЕВА, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлими бошлиғи

 



														
														31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:44 / 30.10.2026

														
														Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкор…
12:11 / 30.10.2026

														
														Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Бугун, 29 октябрь куни дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Япониянинг Токио шаҳ…
12:01 / 30.10.2026

														
														Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизини синфдошлари олдида калтаклаг…
10:58 / 30.10.2026

														
														В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

Пойтахтимизда рекорд даражадаги 5831 нафар шахматчини ўзида жамлаган V «Заковат-Гамбит» турнирининг ҳал қилувчи финал ўйинла…
09:57 / 30.10.2026

09:18 / 30.10.2026

														
														30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилмайди.
17:45 / 29.10.2026

														
														ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

Қўлбола ва тегишли стандартларга жавоб бермайдиган иситиш жиҳозларидан фойдаланиш — ҳаёт учун хавфли. Куз-қиш мавсумида ис г…
16:25 / 29.10.2026

														
														Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Сўнгги кунларда ҳаво сифатининг кескин ёмонлашуви яна жамоатчилик эътибори марказида бўлиб турибди.
09:18 / 29.10.2026

														
														Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+23 дара…
17:23 / 28.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026
Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида контрафакт диний…
12:06 / 28.10.2026
30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилмайди.
17:45 / 29.10.2026
Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+23 дара…
17:23 / 28.10.2026
“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” АЖ юридик инспектори фуқаронинг савдо шохобчасини ичимлик суви тармоғига улаш учун техник шартларни р…
14:55 / 28.10.2026
Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизини синфдошлари олдида калтаклаг…
10:58 / 30.10.2026
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026
В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

Пойтахтимизда рекорд даражадаги 5831 нафар шахматчини ўзида жамлаган V «Заковат-Гамбит» турнирининг ҳал қилувчи финал ўйинла…
09:57 / 30.10.2026
IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
Мирзиёев: Сўнгги 10 йилда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ишга тушди

Мирзиёев: Сўнгги 10 йилда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фарматсевтика соҳаси ходимлари билан учрашуви бошланди. Давлат раҳбари йиғилганларн…
11:35 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!