Бу йил Ҳаж пайтида 1000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 23 июнь куни Саудия Арабистони расмийлари эълон қилган баёнотга асосланиб Zakon.kz хабар берди.
Айтилишича, ҳалок бўлганларнинг ярмидан кўпи Мисрдан келган. Шундан сўнг, ушбу давлат мамлакат рухсатисиз зиёратчиларга Саудия Арабистонига саёҳат қилишда ёрдам берадиган 16 та сайёҳлик агентликларидан лицензияларни қайтариб олди.
Вазирлар Маҳкамаси вакилининг айтишича, зиёрат пайтида камида 630 нафар мисрлик ҳалок бўлган.
Шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида Индонезиядан 165 зиёратчи, Ҳиндистондан 98 зиёратчи ва Иордания, Тунис, Марокаш, Жазоир ва Малайзиядан яна ўнлаб зиёратчилар бор. Бундан ташқари, икки америкалик зиёратчининг ўлими ҳақида ҳам хабар берилган.
Барча ўлимларнинг асосий сабаби +49 даражага етган ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво ҳарорати ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!