Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 27 сентабр куни Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай амирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.
“Ишонаманки, Тошкентдаги юқори даражали форум доирасида ўтказилган бу учрашув Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!