$
12683.99 UZS
35.87
139.24 UZS
0.82
13647.97 UZS
25.94
32° Кечаси 21°

Бухорода иккита шамол электр станцияси қурилмоқда

15:47 / 14.02.2024

Энергетика вазирлиги маълумотида ёзилишича, Саудия Арабистонининг “АCWА Powyer” компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида қурилаётган шамол электр станцияларининг ҳар бири 500 МВт қувватга эга (жами 1000 МВт).

Мазкур лойиҳалар доирасида “Envision” компаниясининг (Хитой) ҳар бирининг қуввати 6,5 МВтдан бўлган шамол турбиналари ўрнатиляпти. Ҳозирги кунга қадар жами қуввати 474,5 МВтга тенг бўлган 73 та шамол турбинаси ўрнатиб бўлинган. Ҳар бир турбина минорасининг баландлиги 100 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 84 метрни ташкил қилади.

Ушбу йирик лойиҳалар доирасида жами 158 та мана шундай шамол турбиналари ўрнатилади. Мазкур электр станцияларининг дастлабки 400 МВт қуввати 2024 йил якунига қадар ишга туширилади.

Станциялар тўлиқ ишга туширилгач, йилига 3 млрд 600 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 1 млрд 100 млн кубометр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 1 млн 500 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Маълумот учун, Навоий вилоятининг Томди туманида ҳам 500 МВт қувватли шамол электр станцияси қуриляпти ва унинг ишга туширилган дастлабки қувватлари ҳозирги кунда “яшил” энергия ишлаб чиқармоқда.


Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев ҳам Москвадаги ғалаба парадида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев ҳам Москвадаги ғалаба парадида иштирок этади

“9 май куни бўлиб ўтадиган ғалаба парадида фахрий меҳмонлар орасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бўлади”, – дея…
08:23 / 07.05.2024
Нодирбек Абдусатторов Полшада 175 минг долларлик турнирда иштирок этади

Нодирбек Абдусатторов Полшада 175 минг долларлик турнирда иштирок этади

Турнир Полшанинг Варшава шаҳрида 7 майдан 12 майга қадар бўлиб ўтади.
10:56 / 07.05.2024
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 миллион сўмдан мукофот берилади

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 миллион сўмдан мукофот берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли фармони эълон қилинди.
10:14 / 07.05.2024
Болаларга 6-9 ойликкача қандай қўшимча овқат бериш лозим?

Болаларга 6-9 ойликкача қандай қўшимча овқат бериш лозим?

Болалар парвариши ҳақида тавсиялар
09:58 / 08.05.2024
Хитой Британиядаги хакерлик ҳужумини туҳмат деб атади

Хитой Британиядаги хакерлик ҳужумини туҳмат деб атади

Аввалроқ, Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг маълумотлар базаси ҳужумга учрагани ва унда хитойлик хакерларнинг қўли борлиги…
19:51 / 07.05.2024
Пойтахтда ҳам ҳарбий парад ўтказилади

Пойтахтда ҳам ҳарбий парад ўтказилади

Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юришлари 8 май куни соат 14:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошлана…
20:54 / 07.05.2024
“Юқорига” мультфильмидаги учар уй ижарага берилмоқда

“Юқорига” мультфильмидаги учар уй ижарага берилмоқда

Бир кунлик ижара ҳақи бир киши учун ўртача 100 долларни ташкил қилади.
12:03 / 07.05.2024
Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади

Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади

Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
19:35 / 07.05.2024
ХАМАС сулҳ таклифини қабул қилди

ХАМАС сулҳ таклифини қабул қилди

Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш таклифини қабул қилди, деди унинг раҳбари Исмоил Хания. Бу ҳақ…
09:16 / 07.05.2024
Қисқа метражли ўзбек фильми халқаро фестивалда ғолиб бўлди

Қисқа метражли ўзбек фильми халқаро фестивалда ғолиб бўлди

Туркияда бўлиб ўтган фестивалда “Узум таъми” номли фильм “Энг яхши қисқа метражли фильм” деб топилди.
11:05 / 08.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!