“Узбекистан Airways” авиакомпанияси “Ёрқин пайшанба” акцияси доирасида 9 май куни Тошкент, Бухоро, Нукус ва Самарқанддан қатор халқаро рейсларга 20 фоизли чегирма тақдим этмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бир кунлик акция давомида қуйидаги авиақатновларнинг тарифларидан 20 фоизли чегирма берилади:
Тошкентдан Мумбайга ва ортга;
Бухоро, Нукус, Самарқанддан Истанбулга ва ортга.
Акция фақат бир кун — 9 май куни соат 00:00 дан 23:59 гача амал қилади. Чипталарни компания расмий веб-сайти орқали харид қилиш мумкин.
Йўловчи ва юк ташиш тарифларига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва тўловлар ҳам ўрнатилади. 20 фоизлик чегирма йиғимлар, солиқлар ва бошқа қўшимча тўловлар учун амал қилмайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!