$
12059.78 UZS
-45.78
150.07 UZS
-2.49
14129.24 UZS
-103.27
31° Кечаси 18°

“Cotton Campaign” Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган бойкотни бекор қилди

18:47 / 10.03.2022

“Cotton Campaign” коалицияси Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, “Cotton Campaign” коалицияси мазкур қарорни 2021 йилда Ўзбекистонда пахта йиғим теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан қабул қилган. 

Ҳисоботда ҳукумат томонидан ташкил қилинадиган мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланмагани эълон қилинган.

Бу тарихий ютуқ Ўзбекистонлик фуқаролик жамияти фаоллари, халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро брендларнинг биргаликдаги кўп йиллик фаолияти ҳамда Ўзбекистон Ҳукуматининг мажбурий меҳнатга барҳам беришга қаратилган қатъияти натижасида эришилди. “Cotton Campaign” – инсон ва меҳнат ҳуқуқлари, масъул инвесторлар ва бизнес ташкилотларининг глобал коалицияси бўлиб, ислоҳотларнинг ўзбек ишчилари, фермерлари ва фуқаролик жамиятига фойда келтиришини давом эттириш мақсадида масъулиятли етказиб берувчилар билан ҳамкорликка ундайди, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, “Cotton Campaign” дастлаб 2009 йилда ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган эди.


Бу ҳам қизиқ

The Best FIFA Fo Awards 2025 йилнинг энг яхшиларини эълон қилди

The Best FIFA Fo Awards 2025 йилнинг энг яхшиларини эълон қилди

Франция терма жамоаси ва “ПСЖ” ҳужумчиси Усмон Дембеле эса Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) томонидан 2025 й…
08:49 / 17.12.2025
Ўзбекистонда энг кўп никоҳ қайси ойда қайд этилган?

Ўзбекистонда энг кўп никоҳ қайси ойда қайд этилган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасида жами 177 017…
11:48 / 18.12.2025
Тошкент вилоятида 2,9 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

Тошкент вилоятида 2,9 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
12:56 / 17.12.2025
Тошкент шаҳрининг тўртта қисмида сунъий кўллар қурилади

Тошкент шаҳрининг тўртта қисмида сунъий кўллар қурилади

Тошкент шаҳрининг 4 та қисмида сунъий кўл ва ҳавзалар қурилади. Бу ҳақда кеча, Президент раислигида 16 декабрь куни бўлиб ўт…
10:36 / 17.12.2025
Тадбиркорлик соҳасидаги 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинади

Тадбиркорлик соҳасидаги 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинади

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида Ҳукумат қарори билан қонунчиликдаги тадбиркорликка оид 1600 та ма…
13:01 / 17.12.2025
Ижтимоий ходимларнинг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ижтимоий ходимларнинг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
10:32 / 18.12.2025
Тошкентга вилоятлардан автомобиль кириши чекланадими?

Тошкентга вилоятлардан автомобиль кириши чекланадими?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий тушунтириш бериб, вилоятлардан Тошкентга автомобиллар киришига ҳеч қандай чеклов ёки тақиқ жо…
18:24 / 17.12.2025
Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича Стратегия тасдиқланди

Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича Стратегия тасдиқланди

Бугун Президентимиз томонидан 2026–2030 йилларда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси тўғрисид…
08:32 / 18.12.2025
Ўзбекистонликларнинг Саудия Арабистонига сафарлари сезиларли даражада ортди

Ўзбекистонликларнинг Саудия Арабистонига сафарлари сезиларли даражада ортди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида жами 237,1 минг нафар Ўзбекистон фуқаро…
12:26 / 17.12.2025
“Бу — бирламчи тиббий хизмат миграция мавжуд бўлган катта муаммоларнинг акси” – Саида Мирзиёева

“Бу — бирламчи тиббий хизмат миграция мавжуд бўлган катта муаммоларнинг акси” – Саида Мирзиёева

Президент администрацияси раҳбари Ургутнинг чекка қишлоқларидан биридаги поликлиниканинг шароитлари билан танишди.
12:34 / 18.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!