Тожикистон чегарасига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 26 ноябрга ўтар кечаси Афғонистон ҳудудидан “Шоҳин СМ” МЧЖ ходимларига қуролли ҳужум уюштирилган. Ҳодиса Хатлон вилоятининг Шамсиддин Шоҳин туманида жойлашган “Йўл” чегара отряди масъул ҳудудда содир бўлган.
Ўқотар қурол ва гранаталар билан жиҳозланган дрон ёрдамида амалга оширилган ҳужумда “Шоҳин СМ” МЧЖнинг уч нафар ходими, жумладан, Хитой фуқаролари ҳалок бўлган.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда жойлашган жиноий гуруҳлар чегара олди ҳудудларда вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларни давом эттираётганини таъкидлади. Тожикистон томони чуқур ташвиш билдирган ҳолда жиноий гуруҳлар ҳаракатини кескин қоралади. Шунингдек, Афғонистоннинг амалдаги расмийларини қўшни давлат чегарасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича самарали чоралар кўришга чақирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!