$
12060.27 UZS
37.35
148.87 UZS
0.73
13916.35 UZS
73.16
31° Кечаси 18°

ДХХ коррупцияга оид бир қатор ноқонуний ҳолатларни аниқлади

20:47 / 29.07.2025

1. Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси суд тизимидаги танишлари орқали жорий йилнинг январь ойида 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумнинг ишини судда қайта кўриб чиқиш ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони тайинлаш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИЖҚК Департаменти ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда бош мутахассис олдиндан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур мутахассис фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун муқаддам бир неча маротаба судланган.

2. Наманган вилоятида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, мол-мулкларни баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари солиқ органларидаги мансабдор танишлари орқали тадбиркорга тегишли бўлган МЧЖнинг 783 млн сўмлик солиқ қарздорлигини 141 млн сўмгача камайтириб бериш эвазига 4400 АҚШ доллари олган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мансабдор таниши ҳисобланган Наманган вилояти солиқ бошқармаси шўба бошлиғи ҳам 4400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди.

3. Пойтахтда қайд этилган ҳолатда, Миробод туман ҳокимлиги Ижтимоий мослаштириш маркази раҳбари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаролиги бўлмаган шахсга фуқаролик паспортини расмийлаштириш ҳамда доимий рўйхатга қўйдириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

4. Қашқадарё вилоятида кузатилган қонунбузилиш ҳолатида, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочиси ўз иш юритувида бўлган, жавобгар фуқаронинг қарийб 70 млн сўмлик қарздорлигини ундириш учун унинг автотранспорт воситасига қўйилган тақиқни ечиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилади.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида, давлат ижрочиси талаб қилинган пул маблағини Қарши туманидаги фермер хўжалик раҳбари воситачилигида пора сифатида олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупциядир. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан коррупсион ҳолатларга қарши курашиш, олдини олиш чора-тадбирлари давом эттирилади.



														
														Шавкат Мирзиёев Тошкент давлат тиббиёт университетига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Тошкент давлат тиббиёт университетига ташриф буюрди

Мирзиёев 10 ноябрь куни Тошкент давлат тиббиёт университетига ташриф буюриб, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини рақамлашт…
17:04 / 10.11.2025

														
														11 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеча…
15:44 / 10.11.2025

														
														“Аҳоли даромадларининг катта қисмини дори-дармонга сарфламоқда” – Президент

“Аҳоли даромадларининг катта қисмини дори-дармонга сарфламоқда” – Президент

Давлат раҳбари ушбу йиғилиш халқимиз учун ҳам, тиббиёт соҳаси ва унинг вакиллари учун ҳам фойдали бўлиши кераклигини кўрсати…
15:28 / 10.11.2025

														
														Ўзбекистонда ўртача умр давомийлиги эркакларда 71 дан 73, аёлларда 76 дан 77,5 ёшга узайган

Ўзбекистонда ўртача умр давомийлиги эркакларда 71 дан 73, аёлларда 76 дан 77,5 ёшга узайган

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказмоқда.
14:22 / 10.11.2025

														
														Наркожиноятлар учун жавобгарлик оғирлаштирилади

Наркожиноятлар учун жавобгарлик оғирлаштирилади

Бундан ташқари, айрим наркожиноятларни содир этган шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилмаслик тартиби …
12:50 / 10.11.2025

														
														Шифокорларнинг фарзандларига контракт пули тўлаб берилади

Шифокорларнинг фарзандларига контракт пули тўлаб берилади

Қарорга кўра, 2026 йилдан бошлаб ҳар йили давлат тиббиёт муассасалари ходимлари тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳн…
12:06 / 10.11.2025

														
														Наманганда 9,7 кг “гашиш” ва 3,2 млрд сўмлик контрафакт дорилар савдоси билан боғлиқ жиноятлар фош этилди

Наманганда 9,7 кг “гашиш” ва 3,2 млрд сўмлик контрафакт дорилар савдоси билан боғлиқ жиноятлар фош этилди

У текширилганида, ёнида бўлган сумка ичида 9 кг 702 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб…
11:01 / 10.11.2025

														
														Сирдарёда нарколаборатория ташкил қилган эр-хотин қўлга олинди

Сирдарёда нарколаборатория ташкил қилган эр-хотин қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда нарколаборатория…
09:50 / 10.11.2025

														
														Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади

Ўзбекистон президенти 9 ноябрь куни “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғри…
18:06 / 09.11.2025

														
														ОИТСга чалинганлар ўриндиқларга атайин “шприц” қўйиб концепциясида рад этилди

ОИТСга чалинганлар ўриндиқларга атайин “шприц” қўйиб концепциясида рад этилди

ОИТСга чалинган кимсалар касалликни бошқаларга юқтириш учун ўриндиқларга тиббий игна қўйиб концепциясида ҳақидаги хабарлар ё…
16:43 / 09.11.2025

Бу ҳам қизиқ

Қаршида кафе ёниб кетди

Қаршида кафе ёниб кетди

“Тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмади”, – дейилади ФВБ хабарида.
14:14 / 09.11.2025
Трамп 2026 йилда АҚШ бўйлаб саёҳатни режалаштирмоқда

Трамп 2026 йилда АҚШ бўйлаб саёҳатни режалаштирмоқда

“АҚШ президенти Доналд Трамп 2026 йилда ўтказиладиган Конгрессга оралиқ сайловлар кампанияси доирасида мамлакат бўйлаб саёҳа…
10:04 / 09.11.2025
“Толибон” бурқасиз аёлларнинг шифохоналарга боришини тақиқлади

“Толибон” бурқасиз аёлларнинг шифохоналарга боришини тақиқлади

Тақиқ, диверсификация, бошқа давлат идораларига борадиган аёлларга ҳам тегишлидир.
13:05 / 09.11.2025
Ўзбекистонга пул ўтказмалари 2026 йилда 10 фоизгача ортиши кутилмоқда

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 2026 йилда 10 фоизгача ортиши кутилмоқда

Марказий банкнинг “Пул-кредит сиёсатининг 2026 йил ва 2027–2028 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлар” концепциясида…
09:28 / 09.11.2025
Хитой Японияга кескин норозилик нотасини юборди

Хитой Японияга кескин норозилик нотасини юборди

“Хитой Япония Бош вазири Санаэ Такаитининг Тайванга нисбатан баёнотлари юзасидан норозилик билдирди”, – деди Хитой ТИВ вакил…
17:39 / 10.11.2025
Ўзбекистонда ўртача умр давомийлиги эркакларда 71 дан 73, аёлларда 76 дан 77,5 ёшга узайган

Ўзбекистонда ўртача умр давомийлиги эркакларда 71 дан 73, аёлларда 76 дан 77,5 ёшга узайган

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказмоқда.
14:22 / 10.11.2025
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади

Ўзбекистон президенти 9 ноябрь куни “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғри…
18:06 / 09.11.2025
Шифокорларнинг фарзандларига контракт пули тўлаб берилади

Шифокорларнинг фарзандларига контракт пули тўлаб берилади

Қарорга кўра, 2026 йилдан бошлаб ҳар йили давлат тиббиёт муассасалари ходимлари тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳн…
12:06 / 10.11.2025
11 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеча…
15:44 / 10.11.2025
Теҳронда қурғоқчилик сабаб сув таъминотига чекловлар жорий этилди

Теҳронда қурғоқчилик сабаб сув таъминотига чекловлар жорий этилди

Эрон мамлакатдаги кучли қурғоқчилик туфайли Теҳрон аҳолисига сув етказиб беришни чеклай бошлади.
08:40 / 10.11.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!