Эрон қуролли кучлари Ироқ Курдистонига навбатдаги ракета ҳужумини уюштирди.
Қайд этилишича, курд партияларининг Эрбил ва Сулаймония вилоятларидаги қароргоҳи ҳужум нишонига айланган.
Теҳрон ҳозирда уларни Ислом Республикасидаги ҳукуматга қарши намойишларни қўллаб-қувватлаганликда айбламоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, зарба натижасида бир киши ҳалок бўлган, саккиз киши жароҳатланган.
Бундан ташқари, Эрон ҳарбийлари Эрбил вилоятида жойлашган Баҳирка шаҳридаги қочқинлар лагерига ҳам ҳужум қилганлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!