Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига мурожаат билан чиқди. Вазирлик саросимага тушмасликни ва ваҳимага берилмасликни сўрамоқда.
“Аввал хабар берганимиздек, бугун 21 март куни Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Ушбу зилзила кучи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам сезилди.
Республика ҳудудида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмади. Бино ва иншоотларга зарар етмаган.
Ўз навбатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан саросимага тушмасликни ва ваҳимага берилмасликни сўраб қолади. Баъзи-баъзида шундай зилзилалар республикамиз ҳудудида кузатилиб туради”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!