$
12021.61 UZS
-38.17
150.44 UZS
0.37
14092.93 UZS
-36.31
31° Кечаси 18°

IMEI’ни ноқонуний ўзгартириш ва нусхалашга жавобгарлик белгиланди

17:44 / 22.01.2024

19 январь куни президент томонидан Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун имзоланди. Унга кўра ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этганлар қарийб 7 млн сўмгача жаримага тортилади ҳамда қурилмалари мусодара қилинади. Бу ҳақда Spot.uz хабар берди.

Шунингдек, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мобил қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини (IMEI) ёки абонент қурилмасининг идентификатциялаш модулини қонунга хилоф равишда ўзгартириш бўйича жавобгарликни белгиловчи модда киритилган.

Кодекснинг 155-3-моддаси билан IMEI кодни ишлаб чиқарувчининг рухсатисиз ўзгартириш, шунингдек бу мақсадда махсус дастурларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланиш БҲМнинг 15 баробаридан (5,1 млн сўм) 20 баробаригача (6,8 млн сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, абонент қурилмасининг идентификатциялаш модулини қонуний ишлаб чиқарувчининг ёки унинг қонуний эгасининг рухсатисиз ўзгартириш ёки унинг нусхасини яратиш БҲМнинг 20 баробаригача жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда, юқоридаги ҳар икки ҳолатда ҳуқуқбузарлик содир этилган қурилма мусодара қилинади. Мазкур ўзгартиришлар қонун кучга кирган кундан уч ой ўтгач амалга киритилади.

2023 йилнинг февралида Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг идентификация кодларини (IMEI) рухсатсиз ўзгартирганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли нормаларга ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилганди.


Бу ҳам қизиқ

Россияда 31 нафар ўзбекистонлик талабага нисбатан маъмурий жазо бекор қилинди

Россияда 31 нафар ўзбекистонлик талабага нисбатан маъмурий жазо бекор қилинди

Қўшимча қилинишича, ушбу иш ортидан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Молдова, Беларус давлатларидан келиб та…
12:18 / 18.12.2025
“Бу — бирламчи тиббий хизмат миграция мавжуд бўлган катта муаммоларнинг акси” – Саида Мирзиёева

“Бу — бирламчи тиббий хизмат миграция мавжуд бўлган катта муаммоларнинг акси” – Саида Мирзиёева

Президент администрацияси раҳбари Ургутнинг чекка қишлоқларидан биридаги поликлиниканинг шароитлари билан танишди.
12:34 / 18.12.2025
Тошкент шаҳар судига янги раҳбар тайинланди

Тошкент шаҳар судига янги раҳбар тайинланди

Исмаилов Олимжон Хамитович судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига тайинланиб, шу билан бирга беш йил муддатга Тошке…
15:11 / 18.12.2025
Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган хорижликлар сони 2,7 баробарга ошди

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган хорижликлар сони 2,7 баробарга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 362,8 минг нафар чет эл фуқаролари…
16:30 / 18.12.2025
Самарқанддаги “дом”да 4,7 млрд сўмлик табиий газ ўмарилди

Самарқанддаги “дом”да 4,7 млрд сўмлик табиий газ ўмарилди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 4 миллиард 741 миллион сўмлик з…
16:00 / 18.12.2025
Ўзбекистонда 2026 йил давлат бюджети қарийб 41 трлн сўмга оширилади

Ўзбекистонда 2026 йил давлат бюджети қарийб 41 трлн сўмга оширилади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, 18 декабрь куни, 2026 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритишн…
16:50 / 18.12.2025
Технологиялар ёрдамида одил судлов янада шаффоф ва тезкор бўлади

Технологиялар ёрдамида одил судлов янада шаффоф ва тезкор бўлади

Президентнинг янги Фармонига кўра Конституциявий судни рақамлаштириш бўйича 2026-2027 йилларга мўлжалланган кенг кўламли дас…
21:45 / 18.12.2025
Арманистонда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа 1300 долларга оширилди

Арманистонда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа 1300 долларга оширилди

Арманистонда 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа 500 минг арман драмини (1300 АҚШ д…
13:24 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрининг тўртта қисмида сунъий кўллар қурилади

Тошкент шаҳрининг тўртта қисмида сунъий кўллар қурилади

Тошкент шаҳрининг 4 та қисмида сунъий кўл ва ҳавзалар қурилади. Бу ҳақда кеча, Президент раислигида 16 декабрь куни бўлиб ўт…
10:36 / 17.12.2025
19 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

19 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

19 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик к…
15:32 / 18.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!