Япониянинг етакчи нашрларидан бири — The Japan News газетасининг тонгги саҳифаларида “Ўзбекистон чорраҳада: Қандай қилиб Тошкент Марказий Осиёда янги даврни шакллантирмоқда ва бу Япония учун нимани англатади?” сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Мақолада Ўзбекистоннинг бугунги роли ва келажаги Япония нигоҳидан чуқур таҳлил қилинган. Таъкидланишича, Ўзбекистон Марказий Осиёда минтақани бирлаштираётган локомотив давлат сифатида намоён бўлмоқда. Хусусан, минтақа етакчиларининг мунтазам учрашувлари, чегаравий келишувлар, инфратузилма ва савдо интеграцияси алоҳида урғу билан қайд этилган.
Шунингдек, Япония Ўзбекистонни нафақат ишончли стратегик ҳамкор, балки бутун Марказий Осиёга чиқиш учун муҳим дарвоза сифатида кўраётгани қайд этилади. Транспорт, энергетика, рақамли инфратузилма ва хавфсизлик соҳаларида Ўзбекистоннинг марказий ўрни алоҳида таъкидланган.
The Japan News — Япониядаги энг нуфузли инглиз тилидаги нашрлардан бири бўлиб, Yomiuri Shimbun медиа гуруҳи таркибига киради. Унинг асосий аудиторияси — дипломатлар, сиёсатчилар, инвесторлар ва академик доиралар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!