$
11996.14 UZS
-25.47
148.54 UZS
-1.9
14051.08 UZS
-41.85
31° Кечаси 18°

“Имом Бухорий” ордени таъсис этилади

11:32 / 16.08.2022

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева томонидан олиб борилган видеоконференсалоқа тарзида ўтказилган мажлисда Сенаторлар томонидан “Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

Хусусан, ислом динининг, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини, Имом Бухорий, Имом Термизий сингари юртимиздан етишиб чиққан буюк ҳадисшунос-алломалар меросини ҳар томонлама теран ўрганиш, кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш мақсадида Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди, Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Абу Исо Муҳаммад Термизий, Қарши туманидаги Абул-Муъийн ан-Насафий зиёратгоҳлари ва бошқа қадамжоларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.

Таъкидланганишича, мазкур орденни таъсис этиш тўғрисидаги Қонун билан “Имом Бухорий” орденининг низоми ва унинг тавсифи тасдиқланмоқда. Шунингдек, “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда дейилади хабарда.
“Имом Бухорий” ордени икки даражадан иборат бўлади: “Олий даражали Имом Бухорий” ордени ҳамда “Имом Бухорий” ордени. “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени “Имом Бухорий” орденидан юқори даражада ҳисобланади.

“Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда илмий меросини ўрганиш ва халқаро майдонда кенг тарғиб қилишда катта ютуқларга эришганлиги учун, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари, хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек хорижий арбоблар ва олимлар, мамлакатимизнинг атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, атоқли олимлар, адиблар, педагоглар ва илмий тадқиқотчилар мукофотланади.

“Имом Бухорий” ордени билан:
улуғ алломаларимиз илмий меросини чуқур ўрганиб, ўсиб келаётган ёш авлодни аждодлар меросига ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги хизматлари, юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган тарихий меросимизни тизимли асосда тадқиқ этиш, улардан диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланиш мақсадида зарур дарслик ва ўқув қўлланмалари, илмий-амалий тавсиялар тайёрлашдаги самарали меҳнати, «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида ислом динига нисбатан содир этилаётган ғаразли таҳдид ва ҳаракатларнинг олдини олиш, бундай хатарларга қарши курашишнинг илмий-маърифий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётда қўллаш борасидаги хизматлари, ислом сивилизациясининг умуминсоний қадриятларини, жумладан, халқимиз маънавияти ва маданияти ривожида тутган ўрни ҳамда аҳамиятини ўрганиб, уларнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этишдаги катта хизматлари учун мукофотланиши айтилди.

“Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти, “Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахслар эса базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.

Сенаторлар ушбу орденни таъсис этиш тўғрисидаги Қонунни маъқуллаган.


Бу ҳам қизиқ

Россия 11 ой давомида Хитойга 1,6 млрд евролик олтин сотган

Россия 11 ой давомида Хитойга 1,6 млрд евролик олтин сотган

Financial Times манбаларига кўра, ўтган ойда Россия Федерацияси Хитой Халқ Республикасига умумий қиймати 818,6 миллион еврог…
10:48 / 22.12.2025
АҚШ разведкаси: Путин Европанинг собиқ СССР ҳудудларига ҳам даъво қилмоқда

АҚШ разведкаси: Путин Европанинг собиқ СССР ҳудудларига ҳам даъво қилмоқда

Бу ҳақда Reuters АҚШ разведка хизматлари хулосалари билан таниш бўлган олти нафар манбасига таяниб хабар бермоқда.
13:03 / 21.12.2025
Мбаппе Роналдунинг тарихий рекордини такрорлади

Мбаппе Роналдунинг тарихий рекордини такрорлади

Испания Ла Лигасининг 17-тури доирасида “Реал Мадрид” ўз майдонида “Севиля”ни ишончли 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Баҳс “Бернаб…
09:15 / 21.12.2025
Таълимдан “яшил” энергетикагача: 12 миллиард долларлик Ўзбекистон–Япония лойиҳалар портфели шакллантирилди

Таълимдан “яшил” энергетикагача: 12 миллиард долларлик Ўзбекистон–Япония лойиҳалар портфели шакллантирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи икки томонлама муносабатлар ривожида сифат жи…
08:25 / 22.12.2025
АҚШ Ғазони “Яқин Шарқ Ривераси”га айлантирмоқчи

АҚШ Ғазони “Яқин Шарқ Ривераси”га айлантирмоқчи

Доналд Трамп маъмурияти “Қуёш чиқиши” (“Project Sunrise”) номли лойиҳа асосида Ғазо секторини юқори технологияли қирғоқбўйи …
17:40 / 21.12.2025
Москвада автомобиль портлаши оқибатида рус генерали ҳалок бўлди

Москвада автомобиль портлаши оқибатида рус генерали ҳалок бўлди

Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 22 декабрь куни эрталаб Москвада автомобилга ўрнатилган портловчи мослама ишга т…
15:25 / 22.12.2025
Президент фармонидан сўнг 25 кун ичида Ўзбекистонга 13,7 минг дона ҳаво тозалагич импорт қилинди

Президент фармонидан сўнг 25 кун ичида Ўзбекистонга 13,7 минг дона ҳаво тозалагич импорт қилинди

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 2025 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонга умумий қиймати 1,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 18,1…
09:15 / 22.12.2025
Ўзбекистонда туғилиш даражаси юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди

Ўзбекистонда туғилиш даражаси юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 664,6 мингта тирик туғили…
10:47 / 21.12.2025
“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева “Она Ер нидоси” ҳужжатли фильм премьерасида иштирок этди

“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева “Она Ер нидоси” ҳужжатли фильм премьерасида иштирок этди

Ерларнинг таназзулга учраши инсоният олдида турган энг жиддий экологик муаммолардан бири бўлиб, бугун дунё қуруқлик ҳудудлар…
09:00 / 22.12.2025
Ўзбекистон Глобал тинчлик индексида икки поғона юқорилаб, 67-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Глобал тинчлик индексида икки поғона юқорилаб, 67-ўринни эгаллади

Иқтисодиёт ва тинчлик институти (Institute for Economics & Peace, IEP) эълон қилган мамлакатларнинг хавфсизлик ва тинчликсев…
11:31 / 22.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!