Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 22 декабрь куни эрталаб Москвада автомобилга ўрнатилган портловчи мослама ишга туширилган. Портлаш натижасида Россия Қуролли кучларининг оператив тайёргарлик бошқармаси бошлиғи 56 ёшли генерал Фанил Сарваров олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Ҳозирда Россия Тергов қўмитаси “ҳарбий хизматчини ўлдириш” бўйича жиноят иши қўзғатган. Идора хабарига кўра, генералнинг ўлдирилишига оид асосий версия Украина махсус хизматлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Аввалроқ “Проект” нашри Фанил Сарваровни Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини бошқараётган қўмондонлар базасига киритган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!