$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
18° Кечаси 12°

Жорий йилда 844 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган

08:34 / 14.10.2022

Жорий йилда хорижда оғир вазиятларга тушиб қолган 844 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Буюк Британия, Болгария, Латвия, Польша, Германия, Сербия, Финляндия, Россия, Қозоғистон каби давлатлардан 474 та ташкилот билан ҳамкорлик келишувлари имзоланиб, уларда 13 мингга яқин бўш иш ўринлари аниқланган. Шу ва бошқа давлатларга жами 27 мингдан ортиқ фуқаро манзилли ишларга жўнатилган. Шунингдек, Корея Республикасига 3825 нафар, Англияга эса 77 нафар ўзбекистонлик ишга жўнатилган.

“Агентлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан яна бири ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, моддий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Ушбу йўналишдаги рақамларга тўхталадиган бўлсак, жами 206 мингдан ортиқ фуқарога хизматлар кўрсатилган. Шундан, 183 мингдан ортиғига маслаҳат хизмати, 6063 нафарига ҳуқуқий, 15 мингдан ортиғига ижтимоий, 2595 нафарига моддий ёрдам, (шундан, 1009 нафарига БҲМнинг икки бараваридан, жами 50 255 АҚШ доллари миқдорида бир марталик) кўрсатилган. Шунингдек, 198 нафар фуқаро вақтинчалик хостелларга жойлаштирилган, оғир вазиятларга тушиб қолган 844 нафар фуқаро эса Ўзбекистонга олиб келинган”, – дейилади хабарда.

Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари аралашуви билан юртдошларимизнинг иш берувчиларидан 834 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилган.


Бу ҳам қизиқ

Наманганда гуллар фестивали 7 млн нафар меҳмон келади

Наманганда гуллар фестивали 7 млн нафар меҳмон келади

“Гуллар фестивали”ни вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқав очиб берди
16:53 / 19.05.2024
Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Чарчоқ, вазн ўзгариши ва бошқа аломатлар кузатилса, гинеколог-эндокринолог билан учрашиш тавсия этилади.
14:27 / 18.05.2024
Чиройли авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошган

Чиройли авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошган

Жорий йилнинг 17 май куни “Ўзбекистон республикаси товар-хомашё биржаси фаолиятининг 2024 йил 1 чорак якунлари” мавзусида ма…
11:06 / 19.05.2024
Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

2024 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг янги қарори эълон қилинди. Унга кўра, чиқиндиларни тўплаш, олиб кетиш бил…
18:01 / 18.05.2024
Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

2 июндан 22 июнгача Тошкент Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши сабабли қат…
09:21 / 19.05.2024
Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Қирғизистон пойтахтидаги бир қатор туманларда чет элликлар, асосан осиёликлар оммавий яшайдиган жойларда маҳаллий аҳоли ишти…
11:08 / 18.05.2024
Афғонистондаги кучли ёмғир сабаб 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Афғонистондаги кучли ёмғир сабаб 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Бугун, 18-май куни Афғонистонда кузатилган кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида вилоят маркази Фероз-Коҳда 2000 та уй бут…
16:57 / 18.05.2024
Малайзия Бош вазири Самарқандга жўнаб кетди

Малайзия Бош вазири Самарқандга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф била…
10:49 / 18.05.2024
Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
13:14 / 18.05.2024
Сердар Бердимуҳамедов туркман халқига табрик йўллади

Сердар Бердимуҳамедов туркман халқига табрик йўллади

Бу ҳақда, “Туркманистон: Олтин аср” нашри хабар берди.
15:41 / 18.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!