$
12904.51 UZS
-33.42
161.99 UZS
0.89
14575.64 UZS
-89.5
32° Кечаси 21°

Камералар хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади

10:35 / 04.10.2023

Энди Ўзбекистонда йўл четидаги камералар хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчи ва йўловчиларни ҳам қайд этиб боради.

ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг маълум қилишича, эндиликда республика бўйлаб қоидабузарликни аниқловчи махсус қурилмалар ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқаришида хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиши каби қоидабузарликларни ҳам қайд этади.

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

- автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

- ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

- ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);

- хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 1-қисмига кўра, хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик БҲМ 50 фоизи (165 минг сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади.


Бу ҳам қизиқ

Вини “Реал” билан шартномасини узайтирди

Вини “Реал” билан шартномасини узайтирди

Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
12:00 / 24.05.2025
Солиқ идоралари мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Солиқ идоралари мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиноят иши доирасида қолган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ноқонуний ўзлаштирилган бюджет маблағлари бўйича ҳам терго…
16:02 / 24.05.2025
Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин

Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин

Буни ФИФА президенти Жанни Инфатино маълум қилди.
15:37 / 24.05.2025
Россия битим лойиҳасини асирлар алмашинуви якунлангандан кейин Украинага топширади

Россия битим лойиҳасини асирлар алмашинуви якунлангандан кейин Украинага топширади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Москва “келишувларнинг иккинчи қисми” устида фаол ишламоқда.
09:29 / 24.05.2025
Ўзбекистонликлар ўртача неча йил умр кўрмоқда?

Ўзбекистонликлар ўртача неча йил умр кўрмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилда туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшн…
10:48 / 24.05.2025
АҚШ Сурияга нисбатан бир қанча санкцияларни бекор қилди

АҚШ Сурияга нисбатан бир қанча санкцияларни бекор қилди

Шунингдек, Суриянинг вақтинчалик президенти Аҳмад аш-Шара ва мамлакат ички ишлар вазири Анас Хаттобга нисбатан ҳам чекловлар…
10:00 / 24.05.2025
Фарғонада ўз хонадонида кўкнори ва наша эккан шахс ушланди

Фарғонада ўз хонадонида кўкнори ва наша эккан шахс ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабк…
14:50 / 24.05.2025
24 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

24 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
22:08 / 23.05.2025
Андижондаги “дом”да ёнғин содир бўлди

Андижондаги “дом”да ёнғин содир бўлди

Ёнғин натижасида аҳоли яшаш хонадонининг тахминан 15 кв/метр майдонда уй рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
21:05 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғли жойларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғли жойларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
09:15 / 23.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!