Санкт-Петербургда Космонавтлар проспектидаги ижарага олинган бир хонали квартирадан тахминан икки ҳафта давомида ётган 28 ёшли қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
10 октябрь куни марҳума ўзбекистонлик 23 ёшли йигит билан бир кунлик квартирани ижарага олган. Эртаси куни уйга фаррош аёл келган ва хонани тозалаб, чиқиб кетган. У ҳеч қандай шубҳали нарсани сезмаган.
Икки ҳафта ўтгач, ижара ҳақи тўланмагани ва алоқа йўқлиги сабабли, уй эгаси квартирага мижозларни излаб келади. Кирган заҳоти уйдан бадбўй ҳидни сезади. У каравот остидаги қутидан жасадни топади.
Марҳума билан яшаган йигит 12 октябрь куни Истанбулга учиб кетган ва ҳозирда қидирувда эканлиги айтилмоқда.
Қизнинг ўлимининг аниқ сабаблари экспертизадан сўнг аниқланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!