$
12904.51 UZS
-33.42
161.99 UZS
0.89
14575.64 UZS
-89.5
32° Кечаси 21°

Карл III илк бор қирол сифатида Британия халқига мурожаат қилди.

09:54 / 10.09.2022

Кеча, 9 сентябрь куни Буюк Британиянинг янги қироли Карл III халққа мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, онаси Елизавета II бутун умри давомида мамлакатга хизмат қилган ва у ҳам шуни давом эттирмоқчи. Монарх мамлакатнинг конституциявий тамойилларини қўллаб-қувватлашга ваъда берди ва ўғли Уильямни тахтнинг бўлажак вориси, Уэльс шаҳзодаси деб эълон қилди. Бугун, 10 сентябр куни Карл III расман қироллик ҳукмдори деб эълон қилинади. У “монархиянинг роли ва вазифалари” ўзгармаслигига ишонтирди.

У онаси қиролича Елизавета ИИ га ҳурмат бажо келтирди ва инглизларга садоқат, севги ва ҳурмат билан хизмат қилишга ваъда берди.

“Буюк Британияда ёки бутун дунёнинг қайси ҳудудида яшасангиз ҳам келиб чиқиш ва эътиқодингиз қандай бўлишидан қатъи назар, мен бутун ҳаётим давомида қилганимдек, сизга содиқлик, ҳурмат ва муҳаббат билан хизмат қилишга интиламан”, – деди 73 ёшли монарх.

Карл III нинг айтишича, 1947 йилда 21 ёшга тўлган куни Елизавета II ўз ҳаётини қисқа ёки узоқ умрини ўз халқига хизмат қилиш учун бағишлашга ваъда берган.

“Бу ваъдадан кўра кўпроқ эди ва унинг бутун ҳаётини белгилаб берган чуқур шахсий мажбурият эди. Унинг ҳукмдор сифатидаги фидойилиги на ўзгаришлар ва тараққиёт даврида, на шодлик ва байрамларда, на қайғу ва йўқотишларда ҳеч қачон сўнмасди”, – деди янги қирол.

Монарх онаси ҳар доим унга илҳом манбайи ва халққа хизмат қилишда намуна бўлганини тан олди ҳамда монархиянинг роли ва вазифалари ўзгармаслигича қолишини таъкидлади.

“Қироличанинг ўзи чексиз садоқат билан қилганидек, мен ҳам Худо менга берган қолган вақт давомида халқимиз асосидаги конституциявий тамойилларни қўллаб-қувватлашга тантанали равишда ваъда бераман”, – деди Карл III.

У ўз мурожаатини Елизавета Иккинчига аталган сўзлар билан якунлади.

Тахт ворислари

Монарх ўзининг тўнғич ўғли, тахт вориси Уильямга Уэльс шаҳзодаси унвонини берганини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, Уильямнинг рафиқаси Кейт Уэльс маликаси бўлади.

“Бугун мен унга (шаҳзода Уильям – таҳр.) умрим давомида жуда узоқ вақт давомида эгалик қилиш шарафига муяссар бўлган Уэльс шаҳзодаси унвонини бераётганимни фахр билан эълон қиламан”, – деди Карл III.

Қирол, шунингдек, АҚШда доимий яшовчи кенжа ўғли шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклни яхши кўришини айтди.

Бош вазир билан биринчи аудитория

Халққа мурожаат қилишдан аввал Карл III Букингем саройида Бош вазир Лиз Трасс билан биринчи шахсий аудиториясини ўтказди. Учрашув тафсилотлари ҳақида хабар берилмаган.

Уинстон Черчилл (1874-1965) икки монарх билан бир даврда фаолият юритишга муваффақ бўлган сўнгги Британия Бош вазири эди. Биринчи муддатда давлат раҳбари Елизавета Иккинчининг отаси Жорж VI (1895–1952), иккинчи муддатида эса Елизавета II бўлган.

Трасс, шунингдек, Жамоалар палатасининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказди, унда у ўз нутқида қироличанинг мамлакатни шакллантиришдаги ролини таъкидлади. Бош вазир қироличанинг ўлимини халқ ва дунё учун зарба сифатида баҳолади ва уни “замонавий Британия устига қурилган тож”га қиёслади.

Ўлимидан икки кун олдин Елизавета II Трассни ҳукумат раҳбари этиб тайинлади. Сиёсатчи марҳум қироличанинг 70 йиллик ҳукмронлиги даврида тайинланган ўн бешинчи Бош вазир бўлди.


Бу ҳам қизиқ

23 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 21-23 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.
22:33 / 22.05.2025
Франция Павел Дуровга АҚШга боришини тақиқлади

Франция Павел Дуровга АҚШга боришини тақиқлади

Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
19:53 / 24.05.2025
Мудофаа вазирлиги Хоразмда снаряд портлагани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Мудофаа вазирлиги Хоразмда снаряд портлагани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги металлолом қабул қилиш пунктида ўқ-дорилар портлаши оқибатид…
21:22 / 23.05.2025
Гарвард университетига хорижий талабаларни қабул қилиш тақиқланди

Гарвард университетига хорижий талабаларни қабул қилиш тақиқланди

“АҚШ ҳукумати Гарвард университетига хорижлик талабаларни ўқишга қабул қилишни тақиқлади”, – The New York Times.
14:11 / 23.05.2025
Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йилида 11-синфни қанча ўқувчи битиргани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йилида 11-синфни қанча ўқувчи битиргани маълум қилинди

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024/2025-ўқув йилда барча мулкчилик шакли бўйича умумий ўрта …
14:02 / 24.05.2025
Самарқандда МЧЖ 5,3 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланди

Самарқандда МЧЖ 5,3 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланди

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
19:11 / 24.05.2025
АҚШ Сурияга нисбатан бир қанча санкцияларни бекор қилди

АҚШ Сурияга нисбатан бир қанча санкцияларни бекор қилди

Шунингдек, Суриянинг вақтинчалик президенти Аҳмад аш-Шара ва мамлакат ички ишлар вазири Анас Хаттобга нисбатан ҳам чекловлар…
10:00 / 24.05.2025
Тошкентда ошхонада ёнғин содир бўлди

Тошкентда ошхонада ёнғин содир бўлди

24 май куни соат 18:40 да  Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Отчапар кўчасида жойлашган ошхонада, ёнғин содир бўлаётгани тўғрис…
19:21 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғли жойларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғли жойларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
09:15 / 23.05.2025
Вини “Реал” билан шартномасини узайтирди

Вини “Реал” билан шартномасини узайтирди

Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
12:00 / 24.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!