Жорий йилнинг 25 май куни соат 01:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 2001 йилда туғилган М.Т. Nexia-3 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси, руль бошқарувини йўқотиб, ёритгичлар учун мўлжалланган устунга бориб урилиб қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиши оқибатида 1997 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобилига бориб тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ натижасида ҳар иккала транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳамда Nexia-3 автомашина йўловчисига биринчи ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!