$
12648.12 UZS
-26.88
138.42 UZS
0.06
13622.03 UZS
5.28
30° Кечаси 17°

Келгуси ўқув йилидан бошлаб, тиббиёт олийгоҳларининг 200 нафар битирувчиси хорижий таълим муассасаларида ўқитилади

09:56 / 23.01.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида аҳоли саломатлигини таъминлаш, тиббиёт сифатини ошириш бўйича кўплаб вазифалар белгиланган. Бу ислоҳотларни жадаллаштириш ва ҳаётга самарали татбиқ этиш мақсадида халқаро экспертлар иштирокида таклифлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида давлат муассасаси шаклида “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офисини ташкил қилиш таклиф этилмоқда. У давлат тиббий суғуртаси тизимини ҳамда давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини тўлиқ жорий этиш, тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлиги устидан назорат тизимини кучайтириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, тиббий таълим тизими ва илм-фан соҳасини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш каби йўналишларга масъул этиб белгиланади. Шунингдек, бу марказ рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини жадаллаштириш, хусусий секторни кенгайтириш, давлат харидлари шаффофлигини ошириш, фармацевтика соҳасини ислоҳ қилишга кўмаклашади.

Лойиҳа офиси фаолиятига ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг тажрибали мутахассислари, шунингдек, хорижий эксперт ва маслаҳатчилар шартнома асосида жалб қилинади.

Соғлиқни сақлаш соҳасида белгиланган ислоҳотлар етук кадрлар салоҳиятини талаб этади. Шу боис бу борада бир қанча чора-тадбирлар кўзда тутилмоқда.

Жумладан, Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади. Унда жамоат саломатлиги, профилактик тиббиёт, жисмоний фаоллик ихтисосликлари бўйича магистрлик йўналишлари очилади. Тиббиёт йўналишидаги талабалар билимини халқаро тан олинган тизим асосида, икки босқичда давлат имтиҳонлари орқали баҳолаш йўлга қўйилади.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб, ҳудудлардаги эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт олийгоҳларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий таълим муассасаларида ўқитилади.

Шунингдек, ихтисослаштирилган хирургия, кардиология, эндокринология, дерматовенерология ва косметология марказлари, Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда Миллий тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтказилади.

Жорий йилда амалдаги 40 та санитария қоида ва нормалари қайта кўриб чиқилиб, халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, мазкур устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш бўйича топшириқ берди.


Бу ҳам қизиқ

Tesla Ҳиндистон компаниясини савдо белгисини бузганлик учун судга берди

Tesla Ҳиндистон компаниясини савдо белгисини бузганлик учун судга берди

Судья кейинги суд мажлисига қадар “Тесла” номидан фойдаланган ҳар қандай реклама акцияларини чиқаришни тақиқлади.
16:48 / 07.05.2024
Нодирбек Абдусатторов Полшада 175 минг долларлик турнирда иштирок этади

Нодирбек Абдусатторов Полшада 175 минг долларлик турнирда иштирок этади

Турнир Полшанинг Варшава шаҳрида 7 майдан 12 майга қадар бўлиб ўтади.
10:56 / 07.05.2024
Саудия Арабистони Осиё учун барча турдаги нефть нархини оширмоқда

Саудия Арабистони Осиё учун барча турдаги нефть нархини оширмоқда

Бошқа енгилроқ ва оғирроқ турдаги нефть нархи ҳам май ойига нисбатан ошди.
16:48 / 06.05.2024
Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари ҳаракати “Қипчоқ понтон кўприги” орқали амалга оширилади.
17:07 / 07.05.2024
Путин расман Россия президенти лавозимига киришди

Путин расман Россия президенти лавозимига киришди

У мамлакатни яна 6 йил бошқаради
14:53 / 07.05.2024
Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди

Шунингдек вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
17:46 / 06.05.2024
Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади

Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади

Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
19:35 / 07.05.2024
“Robocop” энди Тошкент кўчаларида патруллик қилмоқда

“Robocop” энди Тошкент кўчаларида патруллик қилмоқда

Тошкентда жамоат тартибини назорат қилувчи робот тест режимида ишлай бошлади.
16:18 / 06.05.2024
Ўзбекистонда 3 ойда  қанча қурилиш ишлари бажарилган

Ўзбекистонда 3 ойда қанча қурилиш ишлари бажарилган

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,8 фоизга ошган.
15:08 / 06.05.2024
Ижтимоий тармоқлардан танаффус қилиш аёлларнинг ўзига бўлган ҳурматини оширади

Ижтимоий тармоқлардан танаффус қилиш аёлларнинг ўзига бўлган ҳурматини оширади

Бу бўйича олимлар талаба қизлар иштирокида тадқиқот ўтказдилар.
09:45 / 07.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!