$
12939.93 UZS
24.03
162.03 UZS
-0.41
14725.64 UZS
67.39
25° Кечаси 16°

“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

16:54 / 16.04.2022

Жорий йил 15 апрел куни “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш давлатнинг киберхавфсизлигини таъминлашда устувор ҳисобланади.

Киберхавфсизлик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини Президент белгилайди.

Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Қонунга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида ваколатли давлат органидан кибертаҳдидлар, дастурий таъминотдаги, ускуналар ва технологиялардаги заифликлар тўғрисидаги ахборотни олиш ҳуқуқига эга.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ҳамда ресурслари маълумотларининг сақланишини таъминлаш маълумотларнинг захира нусхаларини яратиш йўли билан амалга оширилади, уларнинг сақланиш муддати охирги 3 ойдан кам бўлмаслиги керак.

Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертиза мажбурий тартибда ёки киберхавфсизлик субъектларининг ташаббусига кўра амалга оширилади.

Қуйидагилар киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим:

– давлат органларининг ахборот ресурслари;

– давлат органларининг ахборот тизимлари;

– муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари.

Экспертиза ўтказиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ҳамда ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситалар мажбурий тартибда сертификатлаштирилиши лозим.

Ахборот тизимлари ва ресурсларида аниқланган заифликлар, кибертаҳдидлар, киберҳужумлар ҳамда бошқа бузғунчилик ҳаракатлари тўғрисидаги, шунингдек ахборотлаштириш объектлари ҳақидаги ахборот уларни ҳимоя қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилганидан кейин киберхавфсизлик субъектининг рухсати билан ошкор қилиниши мумкин.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.


Бу ҳам қизиқ

28 май учун об-ҳаво маълумоти

28 май учун об-ҳаво маълумоти

Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 26-28 даража бўлади.
22:09 / 27.05.2025
27 май учун об-ҳаво маълумоти

27 май учун об-ҳаво маълумоти

Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 23-25 даража бўлади.
22:00 / 26.05.2025
Трамп ЕИ маҳсулотларига 50 фоизлик божлар жорий этилишини кечиктирди

Трамп ЕИ маҳсулотларига 50 фоизлик божлар жорий этилишини кечиктирди

АҚШ раҳбари бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен билан телефон орқали мулоқотдан сўнг эълон қилди.
12:26 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Тошкент шаҳар Адлия бошқармасида оддий алоқа оператори лавозимида ишлаб келган, 1992 йил Урганч шаҳрида туғилган шахс Хонқа …
10:09 / 26.05.2025
Сирдарёда 3 нафар шахс заҳарли газдан вафот этди

Сирдарёда 3 нафар шахс заҳарли газдан вафот этди

Сирдарё вилоятида ота ва ўғил, шунингдек уларнинг қўшниси қудуқни тозалаш пайтида заҳарли газ билан заҳарланиш натижасида ва…
20:04 / 26.05.2025
Халқаро қидирувдаги 3 нафар аёл Уммондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирувдаги 3 нафар аёл Уммондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол линияси бўйича халқаро қидирувга берилган учта аёл Уммондан Ўзбекистонга муваффақиятли экстрадиция қилинди. Уларнин…
21:18 / 27.05.2025
Ўзбекистонда 20 мингдан ошиқ шахслар қарздорлик сабаб сув таъминотидан узилган

Ўзбекистонда 20 мингдан ошиқ шахслар қарздорлик сабаб сув таъминотидан узилган

Ўзбекистонда 2025 йил бошидан бери қарзлар туфайли 20,2 минг жисмоний ва юридик истеъмолчи сув таъминоти тизимидан узилди. Б…
15:51 / 27.05.2025
Ўзбекистон ва Жанубий Корея транспорт соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

Ўзбекистон ва Жанубий Корея транспорт соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

Ўзбекистон транспорт вазирлиги Корея Республикаси ер ресурслари, инфратузилма ва транспорт вазирлиги (МОЛИТ) делегацияси бил…
15:18 / 27.05.2025
Наманганда 19 яшар йигит тириклайин ёниб кетди

Наманганда 19 яшар йигит тириклайин ёниб кетди

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда Наманганда машина ва унинг ҳайдовчиси тириклайин ёниб …
10:37 / 27.05.2025
Хоразм ва Андижонда имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Хоразм ва Андижонда имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзға…
08:58 / 27.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!