Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан учрашди ва у билан глобал ва минтақавий хавфсизлик бўйича фикр алмашди, дея хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
Россия федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу Пхенянга ташрифи чоғида Корея Халқ демократик Республикаси Давлат ишлари раиси Ким Чен Ин томонидан қабул қилинди, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Шойгу ва Ким Чен Ин глобал ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича фикр алмашишган.
Бундан ташқари, бугун, 27 июль куни Россия мудофаа вазирлиги раҳбари Корея халқининг 1950-1953 йиллардаги Ватан озодлик урушидаги ғалабасининг 70 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда иштирок этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!