«Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган CICA Media Forum доирасида Боку Конгресс марказида Ўзбекистонда яратилаётган медиа контентни илгари суриш ва тарқатишга қаратилган халқаро платформа — Tashkent Content Market (ТCМ) тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот Озарбайжон Республикаси Media ва телерадиоэшиттириш кенгаши кўмагида ташкил этилиб, унда Озарбайжон телевидение ва медиа индустриясининг етакчи вакиллари, шунингдек, халқаро медиа-форум иштирокчилари қатнашди.
Тақдимот давомида иштирокчиларга Tashkent Content Market фаолиятининг асосий йўналишлари, халқаро ҳамкорлик имкониятлари, шунингдек, Ўзбекистонда яратилаётган телевидение, ҳужжатли, кўнгилочар ва рақамли контентни хорижий бозорларда илгари суриш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.
Тақдимотда телекомпаниялар, медиа платформалар, продюсерлик марказлари ва контент ҳуқуқ эгалари ўртасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистонда яратилган контентни харид қилиш ва тарқатиш имкониятлари, шунингдек, қўшма медиа лойиҳаларини амалга ошириш салоҳияти ҳақида маълумот тақдим этилди.
Tashkent Content Market халқаро иштирокчилари қаторида Amazon MGM Studios, Prime Video, BBC Studios, CNN, Sony, Банижай Americas, NBCUniversal, Netflix, Roku, YouTube, Warner Брос., ZDF, Cанал+, France TV, ТФ1, Tencent Video, iQIYI, мк2 ҳамда глобал контент индустриясининг бошқа етакчи компаниялари ва медиа холдинглари мавжуд.
Тақдимот давомида халқаро компанияларнинг кенг доирадаги иштироки Озарбайжон медиа индустрияси вакиллари учун ҳам янги имкониятлар яратиши таъкидланди. Озарбайжон телеканаллари, продюсерлик компаниялари ва контент ҳуқуқ эгалари учун Tashkent Content Market ўз контентини халқаро аудиторияга тақдим этиш, дистрибютсия ва копродуксия соҳасида янги ҳамкорлар топиш, шунингдек, Марказий Осиё ва бошқа минтақалардаги компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради.
Tashkent Content Market МДҲ ҳудудидаги энг йирик контент маркетларидан бирига айланиши, бир майдонда турли мамлакатларнинг етакчи контент ишлаб чиқарувчилари, телеканаллари, ОТТ платформалари, дистрибьюторлари ва ҳуқуқ эгалари вакилларини бирлаштириши кутилмоқда.
Tashkent Content Маркетда иштирок этиш учун расмий тcм.уз сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!