Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин коронавирус устидан ғалаба қозонилганини эълон қилганидан сўнг, мамлакатда безгакнинг тўртта янги ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Ёнҳап” агентлигини маҳаллий ОАВлар хабарига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Жорий йилнинг 11 август куни Ким Чен Ин Шимолий Кореяда коронавирус устидан ғалаба қозонилганини тантанали равишда эълон қилди.
Шундан сўнг, орадан атиги икки ҳафта ўтиб Шимолий Корея шимоли-шарқий Рянган провинсиясида безгакнинг тўртта янги ҳолати қайд этилди”,— дейилади хабарда.
Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш идоралари зудлик билан ҳудудни ўраб олган ва эпидемияга қарши гуруҳларни сафарбар қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!