$
12620.01 UZS
-42
135.74 UZS
-1.91
13522.34 UZS
-71.59
22° Кечаси 12°

Малайзияда Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги таржимаси чоп этилади

11:56 / 08.07.2023

“Nasyrul Quran” маърифий мажмуаси 2017 йилда таъсис этилган бўлиб, Қуръони Каримни нашр этиш бўйича Мадинадаги Қирол Фаҳд номидаги мажмуадан кейинги дунёдаги иккинчи энг йирик босмахона ҳисобланади. Мажмуада Қуръон хаттотлиги галереяси, босмахона фаолиятини кузатиш нуқтаси ва анжуман хоналари фаолият кўрсатади. Муассаса нашриёт ишидан ташқари, ислом хаттотлик санъати ва меъморчилигини ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш, Қуръон қўлёзмаларининг янги дизайнини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Ташриф давомида мажмуа директори Абдуллатиф Мираса билан учрашув ўтказилди. Малайзия томонига республикада турли жабҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, диний-маърифий соҳада ва зиёрат туризмини ривожлаштириш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Абдуллатиф Мираса Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ва бетакрор маданий мероси ва буюк алломаларининг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ғоят катта илмий, маданий ва маънавий ҳиссасини алоҳида таъкидлади. Шу ўринда, ислом цивилизацияси бой меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш бўйича республикада амалга оширилаётган сиёсатни юқори баҳолади.

Суҳбатдош хаттотлик Ўзбекистонда фан даражасига кўтарилган бебаҳо санъатлигини инобатга олган ҳолда, ушбу йўналишда тажриба алмашишни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.

Учрашув давомида Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби томонидан тақдим этилган Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги таржимаси ва 6 жилдлик “Тафсири ирфон” (Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси ва тафсири) Малайзия томонига беғараз тақдим қилинди.

Мулоқот якунида Малайзия томони ва Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби ҳамкорлигида Қуръоннинг ўзбек тилидаги таржимасини Малайзияда нашр қилиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, хаттотлик санъати бўйича илғор тажриба алмашиш мақсадида Малайзия вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилиш, ташкилот раҳбари бошчилигидаги делегациянинг навбатдаги “Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги”да иштирок этиш режалари белгиланди.

Бундан ташқари, ҳамкорликда ислом хаттотлиги бўйича кўргазма ташкил этиш, қўшма семинар ва тренинглар, Ўзбекистоннинг зиёрат туризмини тарғиб қилиш бўйича бошқа маърифий дастурларни амалга ошириш тўғрисида келишиб олинди.


Бу ҳам қизиқ

"Бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди" – Шавкат Мирзиёев

"Бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди" – Шавкат Мирзиёев

Президент футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табрик йўллади.
09:27 / 30.04.2024
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови қайта тикланди

Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови қайта тикланди

Автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан ҳаракатланади.
16:36 / 30.04.2024
Қирғизистонда амалдорларга тўйга бориш тақиқланди

Қирғизистонда амалдорларга тўйга бориш тақиқланди

Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
11:03 / 29.04.2024
Юрак учун 8 қоида

Юрак учун 8 қоида

Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун ҳар йили профилактик тиббий кўриклардан ўтиб туриш лозим!
11:24 / 29.04.2024
Украинада қимор ўйинлари бўлган 2,5 мингдан ортиқ сайтлар блокланди

Украинада қимор ўйинлари бўлган 2,5 мингдан ортиқ сайтлар блокланди

Украинада қимор ўйинларига киришни таъминлайдиган 2,5 мингдан ортиқ сайтлар блокланди, дея хабар берди мамлакат бош прокурат…
17:54 / 28.04.2024
Қўқонда 11-синф ўқувчиси одам уриб юборди

Қўқонда 11-синф ўқувчиси одам уриб юборди

Қўқон шаҳрида 11-синф ўқувчиси машина бошқариб одам уриб юборганлиги ҳақидаги хабар ва унда келтирилган ҳолатлар юзасидан Фа…
09:38 / 29.04.2024
Исроил қамоқхонасидаги фаластинлик ёзувчи олий мукофотни қўлга киритди

Исроил қамоқхонасидаги фаластинлик ёзувчи олий мукофотни қўлга киритди

Ҳибсга олинганида у Ан-Нажа университетининг журналистика факультети талабаси эди.
16:34 / 29.04.2024
Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олинди

Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олинди

Тургумбаев 2022 йил январь ойидаги фожиали воқеаларда мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.
10:11 / 30.04.2024
Пластик идишларни утилизация қилмайдиган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

Пластик идишларни утилизация қилмайдиган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

Ҳисобот муаллифларига кўра, жорий йилда дунёда 220 миллион тонна янги чиқиндилар ҳосил бўлади.
12:28 / 30.04.2024
29 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

29 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 29 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради…
18:00 / 28.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!