$
12724.84 UZS
-15.11
137.11 UZS
-2.03
14223.83 UZS
32.8
26° Кечаси 16°

“Бойсун баҳори” фестивали қачон ўтказилади?

19:34 / 04.04.2022

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари тоғли Бойсун туманидаги Паданг қишлоғида “Бойсун баҳори” очиқ фолклор фестивали бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган фестивалга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 февралдаги “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ анъанавий фестивалда мамлакатимизда фаолият юритаётган фолклор жамоаларининг 200 дан ортиқ вакили ўз ҳудудларига хос либос ва қадимий куй-қўшиқлар билан фаол иштирок этади.

“Фестивалда мамлакатимиз ва хорижий давлатларда ўзларининг ноёб, бетакрор санъатлари билан мухлисларини хушнуд этиб келаётган фолклор-этнографик жамоалар иштирокига алоҳида эътибор қаратилган”, – дейди вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Д.Бобоёров.

Минг йиллардан буён Ўзбекистонда асраб-авайлаб келинаётган бундай нодир ва ноёб бойликларнинг “Бойсун баҳори” очиқ фолклор фестивалида тараннум этилишида чуқур маъно бор. Зеро, дунё аҳлини ўз бағрига чорлаётган Бойсун – UNESCO томонидан “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси” дурдонаси сифатида эътироф этилиб, 2008 йилда UNESCO’нинг “Инсониятнинг номоддий маданий мерос” репрезентатив рўйхатига киритилган. 

Шодиёна доирасида миллий кураш мусобақаси, этноспорт, веломарофон, улоқ-кўпкари, варрак учириш, арқон тортиш, чиллак ва бошқа халқ ўйинларига ҳам кенг ўрин ажратилган.

Фестивал якунида энг яхши фолклор-этнографик ва энг яхши ўтов-уй ўрнатган жамоалар, спорт ва халқ ўйинлари ғолиблари муносиб тақдирланади.
 


Бу ҳам қизиқ

Газ қувури портлаши оқибатида юзага келган ёнғин ҳали ҳам ўчмаган

Газ қувури портлаши оқибатида юзага келган ёнғин ҳали ҳам ўчмаган

16 сентябрь куни АҚШнинг Техас штатидаги Ла Порт шаҳрида газ қувури портлаши оқибатида ёнғин юзага келган. Ҳозиргача мазкур …
17:23 / 19.09.2024
Аёллар эркаклардан тезроқ қарийди. Нега?

Аёллар эркаклардан тезроқ қарийди. Нега?

Ҳар хил даражадаги гормонлар.
11:32 / 18.09.2024
Солиқ қўмитаси: Inbazar тугатилиш босқичида

Солиқ қўмитаси: Inbazar тугатилиш босқичида

Ижтимоий тармоқларда Inbazar савдо дўконлари тармоғидаги ходимлар сони тўғрисида тарқалган маълумотлар юзасидан Солиқ қўмита…
14:08 / 19.09.2024
Эронлик хакерлар Трампнинг сайлов штаби ходимларидан маълумотларни ўғирлаган

Эронлик хакерлар Трампнинг сайлов штаби ходимларидан маълумотларни ўғирлаган

Бу ҳақда FBI ва АҚШ разведка хизматлари кеча, 18 сентябрь куни маълум қилди.
13:16 / 19.09.2024
Ернинг озон қатлами тикланмоқда — олимлар

Ернинг озон қатлами тикланмоқда — олимлар

Олимларнинг таъкидлашича, озон тешигининг пайдо бўлишига вулқон отилишидан тортиб, иқлим ўзгаришигача кўплаб омиллар таъсир …
12:39 / 19.09.2024
Сўнгги бир кун ичида Ғазода Исроил ҳужумлари қурбонлари 34 та бўлди

Сўнгги бир кун ичида Ғазода Исроил ҳужумлари қурбонлари 34 та бўлди

Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳужумлари натижасида сўнгги 24 соат ичида 34 фаластинлик, шу жумладан 9 бола ҳалок бўлган.
18:13 / 19.09.2024
Сурхондарёда автоҳалокат оқибатида 19 ёшли уч синфдош вафот этди

Сурхондарёда автоҳалокат оқибатида 19 ёшли уч синфдош вафот этди

Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берган.
13:16 / 18.09.2024
Атеросклерозга қарши оддийгина лимон даво бўлади

Атеросклерозга қарши оддийгина лимон даво бўлади

Атеросклероз — бу ёғ ва оқсил алмашинувининг бузилиши натижасида вужудга келиб, артерия ички деворида яллиғланиш, холестерин…
09:56 / 19.09.2024
Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Ўзбекистонга келади

Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги хабар берди.
15:37 / 18.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!