Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида 3 кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берган.
Жорий йил 17 сентябрь куни соат 03:15 ларда вилоят ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Сариосиё тумани, “Шабнам” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М41 автомобиль йўлининг 1463 километрида 2004 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро Nexia-2 транспорт воситасини Денов—Сариосиё йўналиши бўйлаб бошқариб келиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, 2005 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчи бошқарувидаги “ВАЗ-2107” русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.
Дастлабки маълумотларга кўра, “ВАЗ-2107” русумли автомобиль салонида бўлган 3 нафар йўловчи (ҳайдовчининг синфдошлари) вафот этган. Бундан ташқари, иккала автотранспорт воситасидаги қолган йўловчилар тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Сариосиё туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!