$
11965.51 UZS
-46.79
₽
145.96 UZS
0.63
€
13437.27 UZS
-29.72
31° Кечаси 18°

Миркарим Мирсавуров: “Мирзиёев – айтганини амалда бажарадиган инсон”

13:30 / 15.05.2022

Машҳурлар билан суҳбат рукнимиз давом этади. Бу сафарги  дастуримизнинг меҳмони – истеъфодаги полковник, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, Халқаро экология, табиат ва инсон хавфсизлиги илмий академияси академиги, “Меҳнат фахрийси” ҳамда бир қанча давлат мукофотлари соҳиби Миркарим ота Мирсавуров.

Олимжон Ҳасанов, Xabardor.uz журналисти – Ассалому алайкум, Миркарим ота, биз учун вақт ажратганингиздан бағоят мамнунмиз. Келинг суҳбатимизни сизни айни дамда ушбу суҳбатни томоша қилаётганлар учун яна бир бор таништиришдан бошласак, марҳамат.\

Миркарим Мирсавуров, Меҳнат фахрийси: – Ҳаёт тақозоси билан ўрта мактабни битиргандан кейин Батумига (Грузия) ҳарбий хизматга бордик. Рус тилини билганим учун ҳарбий мухбир сифатида иш олиб бордим. Бу тажриба таъсирида йўлланма беришди ТошДУ(ЎзМУ)ни журналистика факултетига келиб кирдим. Оилали бўлдим ва бир қанча давлат идораларида фаолият юриттим. Шароф Рашидовнинг ўз тавсияси ва котибият қарори билан пагонга ўтдик. Тошкент вилояти Ички ишлар идорасида 15 йил ишладим. Шундан сўнг нафақага қадар давлат божхона қўмитаси матбуот маркази раҳбари сифатида фаолият ютганман.

О.Ҳ.: – Божхонада қўлга тушган, лекин ҳеч кимга очиқланмаган ашёлар бор ва улар мен ташкиллаштирган музейга жойланди деб айтиб ўтдингиз. Агар мумкин бўлса айтиб бера оласизми, бу қандай буюмлар эди?

М.М.: – Уларнинг аксарияти гиёҳванд моддалар бўлган. Мен уларни янги ташкил қилинган музейда тўлиқ назорат остида сақлаш тажрибасини бошладим. Кейин қуроллар қўлга туша бошлади. Ундан кейин бизда Дубай каби давлатлардан тилла олиб келиш оммалашди. Шу билан бирга қадимий тангалар ва тариҳий аҳамиятга эга бўлган аёллар тақинчоқларини ноқонуний олиб чиқишга уринганлар ҳам қўлга туша бошлади.

О.Ҳ.: – Сўзингиз аввалида Шароф Рашидовни эсладингиз. Сиз у кишини қандай хотирлайсиз?

М.М.: – Тошкент вилоят милицияси билан ҳамкорликда Бекобод металлургия заводида махсус бўлим ишга тушиши керак бўлди. Мен шуни ташкил қилдим ва ушбу бўлим очилишида Шароф Рашидов билан бирга қатнашдим. Тадбир ўтгандан кейин Рашидов мени чақиртирди, раҳмат айтди. Бироз вақт ўтгач, мени “марказқўм”нинг бир бўлимига инструктор қилиб ишга олди. Бу махфий бўлим эди. Москвадан келадиган ҳамма маълумотлар махфий келарди. Менинг вазифам эса бу маълумотларни Шароф акага етказиш эди.

О.Ҳ.: – Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов ҳақида нима дея оласиз?

М.М.: – Ислом Каримов билан фақат тадбирларда кўришганмиз. Бир марта қўлимни сиқиб кўришгани Мустақиллик майдонида полковник олган куним эди. Ундан кейин 1-2 марта кўришдик, лекин кўпчиликнинг ичида. Чунки уни ёнига шахсий иш билан бориш жуда қийин эди. Лекин гаплари худди ҳарбийлардек аниқ ва тиниқ эди. Ҳозирги президентимиз Мирзиёев эса Каримовнинг ана шу қаттиққўл ва талабчанлик ҳислатларини ўзлаштирган ҳамда айтганини амалда бажарадиган инсон.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда курер билан жанжаллашган ресторан ходими 5 суткага қамалди

Тошкентда курер билан жанжаллашган ресторан ходими 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳридаги “Брассериэ Парк” ресторани олдида 17 ёшли курер билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилган эркак 5 суткага маъм…
10:48 / 20.10.2026
Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россияда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёл ва меҳрибонлик уйига жойл…
11:40 / 21.10.2026
Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти 2025 йил январида бошланган иккинчи президентлик муддати давомида 300 мингдан ортиқ …
09:23 / 21.10.2026
21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:11 / 20.10.2026
Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Бу ҳақда кеча, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш тизимини такомил…
08:28 / 21.10.2026
Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 5 килограмм 527 грамм опий моддаси мусодара қилин…
09:45 / 21.10.2026
Саида Мирзиёева Жанетт Рубио билан Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Саида Мирзиёева Жанетт Рубио билан Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

“АҚШ Давлат котибининг рафиқаси Жанетт Рубио билан биргаликда Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилдик”, – Президент …
17:46 / 19.10.2026
21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – АҚШ иқтисодий ҳамкорлигининг янги устувор йўналишларини белгилади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – АҚШ иқтисодий ҳамкорлигининг янги устувор йўналишларини белгилади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – АҚШ иқтисодий ҳамкорлигининг янги устувор йўналишларини белгилади.
08:19 / 20.10.2026
Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг дастлабки саккиз ойида лаборатория текширувларидан ўтказилган 558 номдаги маҳсулотнинг 73 таси бел…
11:38 / 20.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!