$
12044.72 UZS
-11.18
₽
145.46 UZS
1.3
€
13525.02 UZS
-47.51
31° Кечаси 18°

Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект ишга туширилди

09:10 / 26.08.2026

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари ҳудудлардаги студияларга йиғилган кенг жамоатчилик вакилларини, улар орқали бутун халқимизни яқинлашиб келаётган улуғ байрам билан табриклади.

Ортда қолган ўн йилда Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар юз берди. Тадбиркорликка кенг йўл очилиб, иқтисодиётни диверсификация қилиш, рақобатбардош саноат тармоқларини яратиш, чекка туман ва қишлоқлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича улкан ишлар бажарилди. Таълим, тиббиёт ва маданият соҳаларига эътибор янги босқичга кўтарилди.

– Сўнгги ўн йил мамлакатимиз тарихида янги Уйғониш даври – Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш босқичи сифатида абадий муҳрланди, – деди Президентимиз.

Бу даврда иқтисодиётимиз ҳажми 2,5 баробардан зиёд ошди. Иқтисодиёт тармоқларига 160 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, умумий қиймати 76 миллиард долларлик 2 минг 163 та йирик саноат лойиҳаси ишга туширилди, қарийб 6 миллион нафар аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланди.

Бугун юртимизда дунёнинг етакчи компаниялари, йирик инвесторлари ва халқаро молия институтлари иштирокида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Инвестициялар кўпайиши билан саноатимиз қиёфаси ҳам тубдан ўзгармоқда.

– Биз хомашё экспорт қилган давлатдан уни чуқур қайта ишлаш занжири асосида тайёр маҳсулотни жаҳон бозорига олиб чиқадиган иқтисодиётга ўтяпмиз. Энг муҳими, янги корхоналар билан бирга замонавий технологиялар, янги касблар ва юқори малакали иш ўринлари ҳам пайдо бўлмоқда, – деди давлатимиз раҳбари.

Жорий йилнинг ўзида 1,7 миллиард долларлик 56 та йирик замонавий саноат ва сервис объекти иш бошлади, 8,8 мингта юқори даромадли иш ўрни яратилди.

Шунингдек, бюджетдан ажратилган 46 триллион сўм ҳисобидан 385 та мактаб, 113 та боғча, 81 та шифохона, 7,5 минг километр йўл, 3,2 минг километр ичимлик суви ва канализация тармоқлари қурилди, таъмирланди ва реконструкция қилинди.

Бугунги маросимда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида умумий қиймати қарийб 50 триллион сўм бўлган 72 та йирик саноат ва сервис лойиҳаси ҳамда 91 та ижтимоий соҳа объекти фойдаланишга топширилди. Уларнинг очилиши Мустақиллик байрамига муносиб туҳфа бўлди.

Янги лойиҳалар ҳисобига 15 мингта иш ўрни яратилади, бюджетга йилига қўшимча 1 триллион сўм тушум тушиши таъминланади.

Инвестиция лойиҳалари энергетика, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, металлургия, автомобилсозлик, электротехника, қурилиш материаллари, тоғ-кон, тўқимачилик ва енгил саноат каби муҳим йўналишларни қамраб олган.

Жумладан, Сирдарё вилоятида 1 минг 573 мегаваттли электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати, Қорақалпоғистон Республикасида 200 мегаваттли шамол электр станцияси ва 100 мегаваттли энергия сақлаш тизими ишга туширилди. Навоий вилоятидаги янги энергетика лойиҳалари йилига 657 миллион киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Мазкур лойиҳалар орасида мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини сезиларли оширадиган қувватлар ҳам бор. Андижон, Наманган ва Жиззах вилоятларида ишга туширилган тўқимачилик, трикотаж ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари миллионлаб долларлик экспортни таъминлайди. Самарқанд ва Тошкент вилоятларида барпо этилган янги металлургия корхоналари ҳам саноат кооперациясини кенгайтириш ва импорт ўрнини босишга хизмат қилади.

Президентимиз бугунги лойиҳаларни фақат инвестиция ва экспорт кўрсаткичлари билан ўлчаш тўғри бўлмаслигини таъкидлади. Янги ўқув йили арафасида ижтимоий соҳада ҳам кўплаб замонавий объектлар фойдаланишга топширилмоқда. Улар орасида 36 та болалар боғчаси, 43 та мактаб, 7 та олий таълим муассасаси ва 3 та шифохона бор.

Янги Тошкент ҳудудида жаҳон стандартлари асосида 10 гектар майдонда барпо этилган Янги Ўзбекистон университетининг замонавий мажмуаси шулар жумласидандир. Бу ерда 7 минг нафар талаба таҳсил олиши учун шароит яратилган.

Олий таълим муассасасида Гарвард университети билан ҳамкорликда Ректорлар мактаби фаолияти йўлга қўйилди. Оксфорд университети билан биргаликда давлат хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича “Таълим хаби” ташкил этилади. 1 октябрдан Сунъий интеллект институти иш бошлайди.

Шунингдек, 30 минг квадрат метр майдонга эга беш қаватли янги Миллий кутубхона энг замонавий техникалар билан жиҳозланган. У бир вақтнинг ўзида 1,5 минг нафар китобхонга хизмат кўрсата олади. Бу ерда 28 дан зиёд ўқув хонаси ва заллар, турли сиғимдаги конференция заллари ташкил этилган, 200 мингдан ортиқ китоб жамланган.

Қарши шаҳрида 400 миллиард сўмлик Иқтисодиёт ва педагогика университетининг замонавий бино ва иншоотлари барпо этилди. Бу ерда 3 минг нафар талаба таҳсил олади, 700 нафар аҳоли даромадли иш билан таъминланади.

Фарғона вилоятидаги янги замонавий тиббиёт муассасасида эса йилига 60 минг нафар беморни даволаш ва 30 минг нафар аёлни скринингдан ўтказиш имконияти яратилди.

Давлатимиз раҳбари янги объектларни барпо этишда иштирок этган инвестор ва тадбиркорлар меҳнатини юксак баҳолади.

– Сиз киритаётган ҳар бир инвестиция Ўзбекистон келажагининг пойдеворини мустаҳкамлайди. Сиз яратаётган ҳар бир иш ўрни оилалар фаровонлигига хизмат қилади. Сиз ишлаб чиқараётган ҳар бир маҳсулот мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янги босқичга олиб чиқади. Сиз экспорт қилаётган ҳар бир товар Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини оширади, – деди Президентимиз.

Ушбу лойиҳаларни барпо этишда фидойилик кўрсатган қурувчилар, муҳандис ва лойиҳачилар, тадбиркор ва инвесторларга миннатдорлик билдирилди.

Шундан сўнг давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босди ва 72 та йирик инвестиция лойиҳаси ҳамда 91 та ижтимоий соҳа объекти фойдаланишга топширилди.



														
														Зироат Мирзиёева 21 октябрь куни Самарқандда нутқ сўзлайди

Зироат Мирзиёева 21 октябрь куни Самарқандда нутқ сўзлайди

21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзи…
17:36 / 20.10.2026

														
														21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:11 / 20.10.2026

														
														Самарқанд ва Наманганда умра зиёратини ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушланди

Самарқанд ва Наманганда умра зиёратини ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушланди

Самарқанд шаҳри ва Наманган вилоятида фуқароларни умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан пул талаб қилган икки шахс уш…
16:07 / 20.10.2026

														
														Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг дастлабки саккиз ойида лаборатория текширувларидан ўтказилган 558 номдаги маҳсулотнинг 73 таси бел…
11:38 / 20.10.2026

														
														“Комага тушган” Ким Чен Ин омма олдида кўриниш берди

“Комага тушган” Ким Чен Ин омма олдида кўриниш берди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин миясига қон қуйилгани ва комага тушгани ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар тарқалганидан сўн…
11:31 / 20.10.2026

														
														Тошкентнинг тўрт туманида шар сабаб электр таъминоти узилди

Тошкентнинг тўрт туманида шар сабаб электр таъминоти узилди

19-октябрь куни ҳавода учиб келган шар “Акса Тошкент” иссиқлик электр стансиясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига тушиши оқибат…
11:01 / 20.10.2026

														
														Тошкентда курер билан жанжаллашган ресторан ходими 5 суткага қамалди

Тошкентда курер билан жанжаллашган ресторан ходими 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳридаги “Брассериэ Парк” ресторани олдида 17 ёшли курер билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилган эркак 5 суткага маъм…
10:48 / 20.10.2026

														
														99 ёшли британиялик аёл самолёт қанотида учиб, жаҳон рекордини ўрнатди

99 ёшли британиялик аёл самолёт қанотида учиб, жаҳон рекордини ўрнатди

Буюк британиялик 99 ёшли Хелга Даффи самолёт қанотида парвоз қилган энг кекса аёл сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кир…
09:33 / 20.10.2026

														
														Ўзбекистонда 2,8 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

Ўзбекистонда 2,8 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

2026-йил 1-октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 2 млн 841 минг 475 нафар фуқаро “Кредитга тақиқ” хизматидан фойдаланган. Бу ҳ…
09:28 / 20.10.2026

														
														Россияда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 31 кг қўзиқориндан сезий-137 аниқланди

Россияда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 31 кг қўзиқориндан сезий-137 аниқланди

Россиянинг Домодедово аэропортида Ўзбекистонга учиб кетаётган 32 ёшли йўловчининг юкидан таркибида радиоактив модда бўлган 3…
09:24 / 20.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева Жанетт Рубио билан Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Саида Мирзиёева Жанетт Рубио билан Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

“АҚШ Давлат котибининг рафиқаси Жанетт Рубио билан биргаликда Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилдик”, – Президент …
17:46 / 19.10.2026
21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:11 / 20.10.2026
Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанднинг бетакрор меъморий обидаси — машҳур Регистон майдонида бўлди.

Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанднинг бетакрор меъморий обидаси — машҳур Регистон майдонида бўлди.

Журналистлар билан мулоқот чоғида Марко Рубио Самарқанд асрлар давомида халқаро савдо алоқаларининг муҳим маркази бўлиб келг…
13:21 / 19.10.2026
Қибрайда 7 кг марихуана, пневматик қурол ва патронлар топилди

Қибрайда 7 кг марихуана, пневматик қурол ва патронлар топилди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида муқаддам судланган фуқаронинг ижарага олган ер майдонидаги контейнерлардан 7 килограмм м…
09:35 / 19.10.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – АҚШ иқтисодий ҳамкорлигининг янги устувор йўналишларини белгилади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – АҚШ иқтисодий ҳамкорлигининг янги устувор йўналишларини белгилади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – АҚШ иқтисодий ҳамкорлигининг янги устувор йўналишларини белгилади.
08:19 / 20.10.2026
19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

20-октабр куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
16:22 / 19.10.2026
Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишлари…
17:20 / 20.10.2026
Тошкентда ҳаво ифлосланиши меъёрдан 11,6 баравар ошди

Тошкентда ҳаво ифлосланиши меъёрдан 11,6 баравар ошди

2026-йил 19-октябрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво сифати индекси 153 АҚИ ни ташкил этди. ИҚАир маълумо…
11:13 / 19.10.2026
Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!