$
11903.15 UZS
-62.36
₽
146.75 UZS
0.79
€
13329.15 UZS
-108.12
31° Кечаси 18°

Навоийда оилавий тадбиркорлик дастурларини ривожлантириш учун 700 млрд сўм йўналтирилади

11:32 / 25.11.2022

Президент Шавкат Мирзиёев фаолларнинг билдирган фикрлари асосида Навоий вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Нормат Турсунов Тўлқунович номзодини тавсия этгани ҳақида хабар берган эдик.

Номзод вилоятда тадбиркорлик ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди.

Қайд этилишича, тадбиркорликни ривожлантириш орқали келгуси йилда 122 мингта иш ўрни яратиш имкони бор.

Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

– келгуси йилда 26 та маҳаллий саноат маркази ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш;

– оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча 100 миллиард сўм, келгуси йилда 600 миллиард сўм йўналтириш;

– Нурота, Хатирчи ва Навбаҳордаги бўш биноларда моно-марказ ташкил этиб, камида 5 минг ёшларни замонавий касбларга ўқитиш;

– М-37 магистрал йўлида 3,5 мингта сервис объектларини ишга тушириш;

– Карманадаги Мавлоно Ориф Дег-Гароний мажмуасини таъмирлашга 15 миллиард сўм ажратиш;

– 20 та туризм маҳалласида инфратузилмани яхшилаш бўйича 50 миллиард сўмлик лойиҳани 2023 йил давлат дастурига киритиш;

– йил якунигача ҳар бир тармоқ бўйича 25 тадан маҳаллийлаштириш лойиҳа пакетини шакллантириш;

– келгуси йилдан 200 нафар тадбиркор билан кооперация асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаш;

– бир ой муддатда 188 та яйловларда жойлашган норуда конларни аукционга чиқариш;

– йил якунигача 8 та Ёшлар саноат зонаси инфратузилмасига 20 миллиард сўм ажратиш;

– Навоий эркин иқтисодий зонасида келгуси йилда 200 миллион доллар қўшимча инвестиция жалб қилиб, 20 мингта иш ўрни яратиш бўйича топшириқлар берилди.


Бу ҳам қизиқ

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026
Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Самарқандда “Болалар фаровонлигига инвестиция: Келажак авлодлар барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл” Жаҳон саммити доир…
09:09 / 22.10.2026
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан ортиқ газ баллони ва уларда сақ…
23:49 / 22.10.2026
Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россияда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёл ва меҳрибонлик уйига жойл…
11:40 / 21.10.2026
23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:50 / 22.10.2026
Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолад…
15:06 / 21.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди.
09:19 / 22.10.2026
Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти 2025 йил январида бошланган иккинчи президентлик муддати давомида 300 мингдан ортиқ …
09:23 / 21.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрида ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатувчи хайрия жамғармаси витсе-президенти Огулжаҳон А…
16:02 / 21.10.2026
FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиладиган FIFA U-20 Жаҳон чемпионати 17 сентябрдан 9 октябргача давом этади. Бу ҳа…
23:44 / 22.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!