Ижтимоий тармоқда Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги баъзи ҳудудлари 15 соат электр энергиясидан узилиб қолгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Хатирчи тумани 35/10 “Шавот” подстанциясидаги чиқувчи “Наврўз” 10 кВ.ли тармоқнинг “Дўстлик” ва “Тасмачи” қишлоқлари оралиғидаги таянчларнинг бирида носозлик юзага келган. Шу сабабли юқоридаги аҳоли яшаш пунктлари кучланишсиз қолган. Бундан ташқари, 35/10 кВ.ли “Учқара” подстанциясидан чиқувчи “Мирдош” 10 кВ.ли ҳаво узатиш тармоғида юзага келган носозлик сабаб фавқулодда ўчган. Натижада “Олтинобод” ҳамда “Мирдош” маҳаллалари кучланишсиз қолган.
Юқоридаги ҳудудларда тезкор бригадалар томонидан иш ташкил этилиб, носозликлар тўлиқ бартараф этилиб тармоқларга кучланиш берилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!