Ўтган ҳафта мамлакат жанубидаги Рио-Гранде-ду-Сул штатида катта ҳажмдаги ёмғир ёғди. Бу ҳақда “Анадулу” хабар берди.
Қидирув-қутқарув ишлари 14,5 минг нафар ходим, жумладан, Бразилия қуролли кучлари иштирокида олиб борилмоқда. 30 та самолёт ва 182 та қайиқ қатнашган. Шунингдек, ҳозиргача офат ҳудудидан 25 киши қутқариб олинган. Тошқиннинг салбий оқибатларидан 840 минг киши зарар кўрган. 121 минг 957 киши эса уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, табиий офат зонасида миллиондан ортиқ фуқаро асосий эҳтиёжларга эга бўлишда қийинчиликларга дуч келмоқда. 98 та қишлоқда на электр, на интернет алоқаси мавжуд.
3 май куни штат губернатори Эдуардо Леите 180 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилган.
“Биз жуда фавқулодда вазиятни бошдан кечирмоқдамиз. Бу танқидий воқеа эмас, балки штат тарихидаги энг ҳалокатли воқеа”, - деди губернатор.
Табиий офат ҳудудига икки марта ташриф буюрган Бразилия президенти Луиз Инасиу Лула да Силва расмийлар минтақани қайта тиклашга ваъда берган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!