$
12937.93 UZS
45.02
161.10 UZS
0.76
14665.14 UZS
152.88
37° Кечаси 22°

Одам ўлимига сабаб бўладиган шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

09:37 / 27.03.2025

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Қонун билан Жиноят кодексига бинолар ва иншоотлардан фойдаланишга доир рухсатнома бериш ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш қоидаларини бузганлик, шаҳарсозлик соҳасидаги ваколатли давлат органларининг рухсатисиз объектларни қурганлик, қонунчиликни бузган ҳолда кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни ўзгартирганлик ва (ёки) реконструкция қилганлик, шунингдек бинолар ва иншоотларни аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини бузган ҳолда лойиҳалаштирганлик, реконструкция қилганлик ва қурганлик учун жавобгарлик юзага келишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бунда жиноий жавобгарлик айбдор шахслар ушбу ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортиб бўлинганидан кейин юзага келади. Одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган тарзда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик киритилмоқда.

Шунингдек, қонунчиликни бузган ҳолда кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш билан боғлиқ жиноятни биринчи марта содир этган ҳамда амалга оширилган ўзгартириш ёки бузилишларни, шунингдек уларнинг оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этган шахс жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини амалга ошириш доирасида бериладиган кўрсатмаларини буюртмачилар томонидан бажармаганлик, шунингдек объектларни эксперт ташкилотларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларига доир ижобий хулосасисиз қурганлик учун жавобгарликни белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.

Шунингдек, шаҳарсозлик соҳасидаги қоидабузарликлар учун солинадиган жарималар миқдорларини кўпайтириш назарда тутилмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

 


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги юк ташиш йўналиши очилади

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги юк ташиш йўналиши очилади

“ЎзтемирйўлКонтейнер” акциядорлик жамияти Хитойдан Ўзбекистонга товарлар етказиб бериш бўйича янги йўналишни ишга туширди.
20:44 / 21.05.2025
21 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

21 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.
22:06 / 20.05.2025
22 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

22 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.
04:01 / 22.05.2025
“Олтин гумбаз” бизни 100 фоиз ҳимоя қилади” – Доналд Трамп

“Олтин гумбаз” бизни 100 фоиз ҳимоя қилади” – Доналд Трамп

“Бу супертехнология дунёда фақат бизда бор. “Олтин гумбаз” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ишга тушириш тахминан 175 миллиар…
11:58 / 21.05.2025
Ўзбекистон илк бор 2025-йилги Глобал стартап экотизим индексининг 100 талигига кирди

Ўзбекистон илк бор 2025-йилги Глобал стартап экотизим индексининг 100 талигига кирди

2025 йил 20 май куни StartupBlink ўзининг янгиланган Global Startup Ecosystem Index 2025 маълумотларини эълон қилди. Бу ҳози…
20:19 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида нутқ сўзлади

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
16:48 / 21.05.2025
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси амалга оширилади

“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси амалга оширилади

Ушбу ташаббус орқали иқтидорли ёшлар қўллаб-қувватланади.
09:30 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади

Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга 35 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Ж…
19:36 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли бола чўкиб кетди

Сирдарёда 14 ёшли бола чўкиб кетди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани Прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
21:43 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни ушлашда ёрдам берган фуқарога 10 млн сўм берилди

ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни ушлашда ёрдам берган фуқарога 10 млн сўм берилди

Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
09:26 / 21.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!