$
12191.25 UZS
15.72
154.20 UZS
-0.88
14111.37 UZS
-40.25
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида нутқ сўзлади

16:48 / 21.05.2025

Шавкат Мирзиёев 21 май куни Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан раислигида ўтган тадбирда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ҳам қатнашган.

Кун тартибига мувофиқ, ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари сўзининг аввалида жаҳонда геосиёсий ва геоиқтисодий зиддиятлар, минтақавий низолар ва иқлим ўзгариши оқибатлари кучайиб бораётган бугунги мураккаб вазият шиддат билан ўзгариб бораётганини қайд этди.

Президент долзарб халқаро муаммоларни ҳал этишда, биринчи навбатда, халқаро ҳуқуқ нормалари ва БМТ Низомига таянган ҳолда ташкилот давлатларининг умумий ёндашув ва позицияларини мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди. Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига тўхталар экан, Ўзбекистон етакчиси бу борада ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлигини кўрсатиб ўтди ва қатор янги таклифлар билдирди.

Сиёсий жиҳатдан Ўзбекистон ташаббуси билан Туркий давлатлар ўртасида стратегик шериклик, абадий дўстлик ва қардошлик тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди. Ушбу ҳужжат халқларни янада яқинлаштириш ва кўп қиррали ҳамкорликнинг узоқ муддатли ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Президент савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-коммуникатсиявий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, Ташкилот мамлакатларининг умумий ташқи савдо айланмасида ўзаро савдо улушини ошириш мақсадида “Турк-трейд” онлайн платформасини яратиш ва Товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича амалий дастур қабул қилиш таклиф этилди.

Транскаспий халқаро йўлаги орқали юк ташиш ҳажмининг ўсишини таъминлаш ва божхона-чегара тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида давлат раҳбари ушбу йўналиш бўйлаб “ягона дарча” ва “яшил йўлаклар” тизимини тез фурсатда жорий этишга чақирди. Бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида Туркий давлатларнинг мултимодал транспорт ва логистика халқаро форумини ўтказиш режалаштирилган.

Давлат раҳбари Туркий инвестиция жамғармаси таъсис этилганини олқишлаб, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Қўшма венчур компанияси ва Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг инвестициявий имкониятларини тақдим этадиган ягона портал ташкил этиш муҳим эканини таъкидлади.

Саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида кимё, энергетика, тоғ-конь, енгил саноат, фармацевтика, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва қурилиш тармоқларида йирик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

Давлат раҳбари иқлим кун тартибига тўхталар экан, яқинда Самарқанд шаҳрида ўтган Халқаро иқлим форуми давомида “яшил” тараққиёт соҳасида глобал ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилганини қайд этди. Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг Будапешт шаҳрида Қурғоқчиликнинг олдини олиш институтини ишга тушириш ташаббуси қўллаб-қувватланди. Унинг фаолиятига кўмаклашиш ва мақсадли лойиҳаларга кенгроқ жалб қилиш учун қурғоқчилик ва экологик муаммоларнинг олдини олиш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

Ўзбекистон президенти фан, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университетининг очилиши ташкилотга аъзо мамлакатларнинг таълим дастурларини амалга ошириш ва иқтидорли ёшларни тайёрлашга муносиб ҳисса бўлиши таъкидланди.

Ўзбекистон етакчиси Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ фаолияти ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Туркий маданият жамғармаси кенгашининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этди.

Сўзининг якунида Ўзбекистон Президенти туркиялик атоқли олим, биокимёгар, Нобел мукофоти совриндори Азиз Санжарни Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотга сазовор бўлгани билан табриклади.

Саммит якунида Будапешт декларацияси, шунингдек, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича бошқа қатор ҳужжатлар қабул қилинди.

 



														
														Ўзбекистонда балиқ овлаш маълум муддатга тақиқланди

Ўзбекистонда балиқ овлаш маълум муддатга тақиқланди

11 мартдан 31 майгача Амударё ва Сирдарёда, 26 апрелдан 10 июнгача Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий…
16:41 / 10.03.2026

														
														Тошкент аэропорти ва Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош қилинди

Тошкент аэропорти ва Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош қилинди

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси тезкор тузилмалари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб к…
16:19 / 10.03.2026

														
														11 март учун об-ҳаво маълумоти

11 март учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси бироз қор ёғиши мумкин.
16:16 / 10.03.2026

														
														Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Испаниялик тажрибали мутахассис Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу…
16:08 / 10.03.2026

														
														Дориларни рецептсиз сотганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Дориларни рецептсиз сотганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Энди кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецептсиз сотиш БҲМ 200 бараваригача жаримага сабаб бўлад…
14:43 / 10.03.2026

														
														Яқин Шарқдан Ўзбекистонга қайтарилганлар сони 25 047 нафарга етди

Яқин Шарқдан Ўзбекистонга қайтарилганлар сони 25 047 нафарга етди

Ўзбекистонга Яқин Шарқ давлатларидан қайтарилган фуқаролар сони 10 март соат 07:00 ҳолатига кўра 25 047 нафарга етди. Бу ҳақ…
13:23 / 10.03.2026

														
														Чехияда паспортсиз қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Чехияда паспортсиз қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

“Чехияга ишлаш мақсадида келган, бироқ айрим ҳуқуқий муаммо ва молиявий сабабларга кўра, мураккаб вазиятга тушиб қолган юртд…
09:46 / 10.03.2026

														
														Сурхондарёда ўқитувчи 180 минг долларга наркотик сотаётган пайтда ушланди

Сурхондарёда ўқитувчи 180 минг долларга наркотик сотаётган пайтда ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлла…
09:27 / 10.03.2026

														
														Ўзбекистон ҳудудига “кислотали булутлар” келиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ўзбекистон ҳудудига “кислотали булутлар” келиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

“Ўзгидромет” ижтимоий тармоқларда Эрон ҳудудида гўёки “кислотали булутлар” шаклланиб, улар ёғинлар билан Марказий Осиё давла…
14:06 / 09.03.2026

Бу ҳам қизиқ

UFC 326. Чарлз Оливейра Макс Ҳоллоуэйни мағлуб этиб, камар соҳибига айланди

UFC 326. Чарлз Оливейра Макс Ҳоллоуэйни мағлуб этиб, камар соҳибига айланди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “T-Mobile Arena”да UFC 326 турнири бўлиб ўтди.
10:34 / 08.03.2026
Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда эса собиқ солиқчи пора билан ушланди

Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда эса собиқ солиқчи пора билан ушланди

Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
09:19 / 09.03.2026
Трамп: Нефть қимматлашуви — “тинчлик учун жуда кичик тўлов”

Трамп: Нефть қимматлашуви — “тинчлик учун жуда кичик тўлов”

АҚШ президенти Яқин Шарқдаги можаро фонида нефть нархларининг кескин ошиши вақт ўтиши билан тўғриланишини ва бу глобал хавфс…
13:01 / 09.03.2026
Дориларни рецептсиз сотганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Дориларни рецептсиз сотганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Энди кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецептсиз сотиш БҲМ 200 бараваригача жаримага сабаб бўлад…
14:43 / 10.03.2026
Сурхондарёда ўқитувчи 180 минг долларга наркотик сотаётган пайтда ушланди

Сурхондарёда ўқитувчи 180 минг долларга наркотик сотаётган пайтда ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлла…
09:27 / 10.03.2026
Ўлим жазоси таҳдиди: Эрон аёллар футбол жамоасининг 7 футболчиси қочиб кетди

Ўлим жазоси таҳдиди: Эрон аёллар футбол жамоасининг 7 футболчиси қочиб кетди

“Улардан беш нафари ҳозирда Австралия полицияси ҳимоясида бўлиб, аллақачон сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилди, қолган икки …
11:52 / 10.03.2026
Яқин Шарқдан Ўзбекистонга қайтарилганлар сони 25 047 нафарга етди

Яқин Шарқдан Ўзбекистонга қайтарилганлар сони 25 047 нафарга етди

Ўзбекистонга Яқин Шарқ давлатларидан қайтарилган фуқаролар сони 10 март соат 07:00 ҳолатига кўра 25 047 нафарга етди. Бу ҳақ…
13:23 / 10.03.2026
АҚШ Россиядан Эронга разведка маълумотларини бермасликни сўради

АҚШ Россиядан Эронга разведка маълумотларини бермасликни сўради

Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Россиядан Эронга АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектларига зарба бериши учун ула…
13:50 / 09.03.2026
Тошкент аэропорти ва Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош қилинди

Тошкент аэропорти ва Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош қилинди

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси тезкор тузилмалари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб к…
16:19 / 10.03.2026
11 март учун об-ҳаво маълумоти

11 март учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси бироз қор ёғиши мумкин.
16:16 / 10.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!