$
12694.87 UZS
-25.13
139.48 UZS
-0.56
13766.32 UZS
-61.59
21° Кечаси 13°

Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати Раиси билан музокара ўтказди

17:19 / 06.10.2023

Расмий ташриф билан Москвада бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан музокара ўтказди.

Учрашув Россия Ҳукуматининг Мувофиқлаштириш марказида бўлиб ўтди. Икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари учинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми муваффақиятли ташкил этилгани ва ўтказилгани, унинг якунида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида 3,5 миллиард долларлик ҳужжатлар имзоланганини олқишлади.

Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш ва кооперация алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Саноат кооперациясини чуқурлаштириш бўйича ишларни самарали мувофиқлаштириш учун қўшма Ишчи гуруҳи тузилган.

Рақамлаштириш, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларида ҳамда Ўзбекистонда электрон савдони жорий қилиш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ҳудудларининг амалий шериклигини янада ривожлантириш ва уни аниқ лойиҳалар билан бойитиш учун кенг имкониятлар борлиги қайд этилди.

Шаҳарсозлик, уй-жой фондини реновация қилиш соҳаларида тажриба алмашишни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Музокаралар якунида Президентимиз Россия Ҳукумати Раисини расмий ташриф билан мамлакатимизга келишга таклиф этди.

Сўнг, Ўзбекистон делегацияси Россия Ҳукуматининг Мувофиқлаштириш маркази билан танишди. Михаил Мишустин давлатимиз раҳбарига ижро ҳокимияти органларининг тезкор ва келишилган ҳаракатларини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу доимий фаолият юритувчи идора фаолияти тўғрисида батафсил ахборот берди.


Бу ҳам қизиқ

Чиройли авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошган

Чиройли авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошган

Жорий йилнинг 17 май куни “Ўзбекистон республикаси товар-хомашё биржаси фаолиятининг 2024 йил 1 чорак якунлари” мавзусида ма…
11:06 / 19.05.2024
Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

2024 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг янги қарори эълон қилинди. Унга кўра, чиқиндиларни тўплаш, олиб кетиш бил…
18:01 / 18.05.2024
Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
13:14 / 18.05.2024
Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлаги таркибидаги шакар тезда қонга сўрилади, натижада унинг кескин кўтарилиши кузатилади.
14:53 / 18.05.2024
19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 май куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, в…
18:17 / 18.05.2024
Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп, унинг рақиби Жо Байден билан мунозарадан олдин допинг синовларини талаб қилишини айтд…
11:11 / 18.05.2024
Энди бизда ҳам креветка етиштирилади

Энди бизда ҳам креветка етиштирилади

Бу бўйича Жанубий Корея билан келишувга эришилди.
09:45 / 18.05.2024
Украина Россияни ёқилғисиз қолдирди

Украина Россияни ёқилғисиз қолдирди

Дронларнинг зарбалари маҳаллий ёқилғи нархини оширди, аммо электр энергияси ишлаб чиқаришга минимал таъсир кўрсатди.
16:59 / 18.05.2024
Германияда кучли ёғингарчилик сув тошқинларга олиб келди

Германияда кучли ёғингарчилик сув тошқинларга олиб келди

Айниқса, Саар ўлкасининг маъмурий маркази ва худди шу номдаги Саарбрюккен шаҳри зарар кўрди.
17:23 / 18.05.2024
Қайси маҳсулотлар аёллар учун зарарли?

Қайси маҳсулотлар аёллар учун зарарли?

Мутахассиснинг таъкидлашича, ушбу маҳсулотлар меъёридан ортиқ истеъмол қилинса, бир нечта нохуш оқибатларга олиб келиши мумк…
16:49 / 19.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!