$
12653.48 UZS
-109.05
159.75 UZS
-2.91
14871.64 UZS
-106.47
38° Кечаси 25°

Ўзбекистон украиналик 1-синф ўқувчиларига совға юборди

17:22 / 07.09.2023

Украиналик болаларга Ўзбекистон жамоат ташкилотлари ва ишбилармонлар номидан инсонпарварлик ёрдами етказилди. Бу ҳақда Украинанинг Тошкентдаги элчиси Николай Дорошенко ўзининг Facebook’даги саҳифасига ёзиб қолдирди.

Ёрдам пакетидан эркаклар, аёллар ва болалар учун футболкалар, шунингдек, 2000 та биринчи синф тўплами ўрин олган. Тўпламга эса мактаб сумкаси, дафтар, расм дафтари, рангли қоғоз, пластилин тўплами, ручка, елим, қалам, рангли қалам, акварел ва қалам қутиси киритилган.

Маълум қилинишича, бу Ўзбекистондаги нодавлат ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан йиғилган гуманитар юкларнинг иккинчи партиясидир. Биринчиси, жумладан, 10,5 тонна кийим-кечак, пойабзал ва тиббиёт буюмлари 18 август куни мамлакатга етиб борган.

Биринчи синф ўқувчилари учун тўпламлар Закарпат вилояти маъмуриятининг кўчирилганлар марказига топширилди. Улар Харьков, Херсон, Николаев ва Запорожье вилоятларидан етимлар ва кўчирилганларнинг болаларига топширилади.

“Ишончим комилки, аноним хайрия миннатдорчиликни инкор этмайди. Ушбу акция ташаббускорларига самимий миннатдорчилигимни билдираман. Бу халқларимиз ўртасидаги дўстлик ўзгармаслигини тасдиқлайди”, – деб ёзади Украина элчиси Николай Дорошенко.


Бу ҳам қизиқ

ТАСС раҳбари ўринбосари Гусман ишдан олинди

ТАСС раҳбари ўринбосари Гусман ишдан олинди

Гусманнинг истеъфоси унинг Озарбайжондаги Шуша Глобал Медиа Форумидаги иштироки атрофидаги шов-шув билан боғлиқ бўлиши мумки…
10:11 / 26.07.2025
Самарқанд шаҳрининг ёши 3000 йил деб қайта баҳоланади

Самарқанд шаҳрининг ёши 3000 йил деб қайта баҳоланади

Кенгаш сессиясида Самарқанднинг илк урбанизацияси милоддан аввалги II минг йиллик охири ва I минг йиллик бошларига тўғри кел…
18:01 / 26.07.2025
826 нафар абитуриент максимал 189 балл тўплади

826 нафар абитуриент максимал 189 балл тўплади

Энг кўп максимал балл биология+кимё йўналишида тўпланди
21:14 / 26.07.2025
SpaceX NASAга шикоят йўллади

SpaceX NASAга шикоят йўллади

Бу қарор компанияга янги рақобатчи пайдо бўлаётганлиги фонида амалга оширилди
18:21 / 26.07.2025
Самарқанд шаҳрининг ёши 3000 йил деб қайта баҳоланади

Самарқанд шаҳрининг ёши 3000 йил деб қайта баҳоланади

Бу борада археологлар қўшма қарорда шундай хулосага келган
22:35 / 25.07.2025
Эронда жангариларнинг суд биносига ҳужумида 5 киши ҳалок бўлди

Эронда жангариларнинг суд биносига ҳужумида 5 киши ҳалок бўлди

Mehr News маълум қилишича, отишма оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва яна 14 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
14:56 / 26.07.2025
Исроил Ғазо секторига озиқ-овқатни парашют билан олиб рухсат беради

Исроил Ғазо секторига озиқ-овқатни парашют билан олиб рухсат беради

Нетаняху ҳукумати бу ҳақда халқаро ташкилотларга маълум қилган
22:32 / 26.07.2025
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Халқаро журналистлар уйи аъзолигига қабул қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Халқаро журналистлар уйи аъзолигига қабул қилинди

Тадбирда 60 дан зиёд мамлакат вакиллари иштирок этди
23:04 / 25.07.2025
26 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

26 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади
22:40 / 25.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!