$
12653.48 UZS
-109.05
159.75 UZS
-2.91
14871.64 UZS
-106.47
38° Кечаси 25°

ТАСС раҳбари ўринбосари Гусман ишдан олинди

10:11 / 26.07.2025

Ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинган ҳужжатга кўра, Россия бош вазири Михаил Мишустин ТАСС ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Михаил Гусманни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармойишни имзолаган.

Кадрлар бўйича қарор сабаблари ҳужжат матнида кўрсатилмаган.

Маълум қилинишича, ТАСС бош директори Андрей Кондрашов Гусманга “агентликдаги 30 йиллик фидокорона меҳнати” учун миннатдорлик билдириб, унга янги лойиҳалар ва иқтидорли жамоалар тилаган.

Гусманнинг истеъфоси унинг Озарбайжондаги Шуша Глобал Медиа Форумидаги иштироки атрофидаги шов-шув билан боғлиқ бўлиши мумкин. У Шушада президент Илҳом Алиевга савол билан мурожаат қилиб, Озарбайжоннинг ташқи сиёсатини “мутлақо ноёб” деб таърифлаб, унинг асосий тамойилларини тушунтириб беришни сўраган.

“Сиздан буни қандай уддалаётганингизни сўраш моҳир скрипкачидан-скрипкани қандай чалишини сўраш билан баробар эканлигини тушунаман. У шунчаки: “Ғижжакни, камонни олиб чаламан”, дейди. Аммо сизнинг сиёсатингиз, менимча, жуда аниқ ва пухта ўйланган сиёсий тамойилларга асосланган бўлиб, бу сизга ушбу кўп қиррали сиёсатни юритишга имкон беради. Шу боис, менимча, муваффақиятли ташқи сиёсат олиб боришга ёрдам берадиган президент Алиевнинг 5-7 та асосий сиёсий тамойилларини айтиб бера оласизми?”, дея сўраган Гусман.

Форумдан сўнг бир қатор россиялик блогерлар Гусманни қаттиқ танқид қилишган. Telegram каналлари муаллифлари уни “озарбайжон қамоқхоналарида рус журналистлари ўтирган” бир пайтда Бокуга хушомад қилишда айблашган.

Москва ва Боку ўртасидаги муносабатлардаги инқироз 2024 йил 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида АЗАЛ самолёти ҳалокатга учраганидан сўнг кескинлашди. Самолёт Бокудан Грознийга йўл олган эди. Июль ойи ўрталарида Озарбайжон Россияга қарши халқаро судга даъво аризаси топширмоқчи экани маълум бўлди.

Ўзаро ҳибсга олишлардан сўнг вазият янада кескинлашди. Июнь ойи охирида Екатеринбургда 2001-2011 йиллардаги жиноятлар бўйича ишлар доирасида 50 га яқин Озарбайжон фуқароси қўлга олинди. Икки нафар асосий гумонланувчи — ака-ука Ҳусейн ва Зияддин Сафаровлар тергов ҳаракатлари давомида вафот этди.

Бунга жавобан Озарбайжонда ўндан ортиқ россиялик ҳибсга олинди. Шунингдек, “Спутник Озарбайжон” таҳририятида тинтув ўтказилиб, икки ходим қамоққа олинган эди.


Жаҳон


														
														Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2025 йилда неча фоизга ўсди?

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2025 йилда неча фоизга ўсди?

Энг кўп ўсиш саноат соҳасига тўғри келди
22:15 / 26.07.2025

														
														Франция олий суди Башар Асадни ҳибсга олувчи ордерни бекор қилди

Франция олий суди Башар Асадни ҳибсга олувчи ордерни бекор қилди

Суриянинг собиқ президенти кимёвий қурол ишлатганлик ва геноцид содир этишда айбланаётган эди
19:51 / 26.07.2025

														
														SpaceX NASAга шикоят йўллади

SpaceX NASAга шикоят йўллади

Бу қарор компанияга янги рақобатчи пайдо бўлаётганлиги фонида амалга оширилди
18:21 / 26.07.2025

														
														Эронда жангариларнинг суд биносига ҳужумида 5 киши ҳалок бўлди

Эронда жангариларнинг суд биносига ҳужумида 5 киши ҳалок бўлди

Mehr News маълум қилишича, отишма оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва яна 14 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
14:56 / 26.07.2025

														
														ТАСС раҳбари ўринбосари Гусман ишдан олинди

ТАСС раҳбари ўринбосари Гусман ишдан олинди

Гусманнинг истеъфоси унинг Озарбайжондаги Шуша Глобал Медиа Форумидаги иштироки атрофидаги шов-шув билан боғлиқ бўлиши мумки…
10:11 / 26.07.2025

														
														АҚШ Украинага 322 миллион долларлик қурол сотади

АҚШ Украинага 322 миллион долларлик қурол сотади

Украина Қўшма Штатлардан 322 миллион долларлик қурол-яроғ сотиб олади.
15:38 / 25.07.2025

														
														Макрон: “Франция Фаластинни тан олади”

Макрон: “Франция Фаластинни тан олади”

ББCнинг ёзишича, Франция президенти Эммануэл Макрон сентябрь ойида Фаластин давлатини расман тан олишини маълум қилган.
10:58 / 25.07.2025

														
														Энди ўзбекистонликлар БААда машина ҳайдай олади

Энди ўзбекистонликлар БААда машина ҳайдай олади

Аввалроқ Ўзбекистон ва БАА ўртасида визасиз тартиб ўз кучида экани ҳақида хабар берилганди.
10:12 / 25.07.2025

														
														Қирғизистондаги зилзила Андижонда ҳам сезилди

Қирғизистондаги зилзила Андижонда ҳам сезилди

Зилзиланинг чуқурлиги 15 км бўлиб, эпицентри Тошкент шаҳридан 284 км жануби-шарқда жойлашган.
09:26 / 25.07.2025

														
														Россияда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Россияда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Ҳодиса оқибатида барча йўловчилар ҳалок бўлганлиги маълум қилинди
19:55 / 24.07.2025

Бу ҳам қизиқ

Британия ҳам Фаластинни тан олиши мумкин

Британия ҳам Фаластинни тан олиши мумкин

Бундан аввал Франция президенти Эммануэл Макрон сентябрь ойида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида мамлакат Фаласт…
17:22 / 26.07.2025
ТАСС раҳбари ўринбосари Гусман ишдан олинди

ТАСС раҳбари ўринбосари Гусман ишдан олинди

Гусманнинг истеъфоси унинг Озарбайжондаги Шуша Глобал Медиа Форумидаги иштироки атрофидаги шов-шув билан боғлиқ бўлиши мумки…
10:11 / 26.07.2025
Тошкентда ҳавонинг ифлосланиш даражаси тўрт баравар ошди

Тошкентда ҳавонинг ифлосланиш даражаси тўрт баравар ошди

Пойтахтдаги ҳаво сифати ўртача деб баҳоланмоқда.
11:58 / 26.07.2025
Шота Руставели ва Бобур кўчалари чорраҳасида транспорт ҳаракати чекланади

Шота Руставели ва Бобур кўчалари чорраҳасида транспорт ҳаракати чекланади

“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз” – дейилади ҳокимлик баёнотида
20:28 / 25.07.2025
Бугун техникум битирувчиларининг ОТМга махсус қабулининг сўнгги куни

Бугун техникум битирувчиларининг ОТМга махсус қабулининг сўнгги куни

Бу борада битирувчилар нималарга эътибор бериш керак?
18:10 / 25.07.2025
Тошкентда ЙТҲ оқибатида 20 ёшли йигит вафот этди

Тошкентда ЙТҲ оқибатида 20 ёшли йигит вафот этди

Бу ҳақда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
10:55 / 26.07.2025
26 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

26 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади
22:40 / 25.07.2025
Самарқанд шаҳрининг ёши 3000 йил деб қайта баҳоланади

Самарқанд шаҳрининг ёши 3000 йил деб қайта баҳоланади

Кенгаш сессиясида Самарқанднинг илк урбанизацияси милоддан аввалги II минг йиллик охири ва I минг йиллик бошларига тўғри кел…
18:01 / 26.07.2025
Исроил Ғазо секторига озиқ-овқатни парашют билан олиб рухсат беради

Исроил Ғазо секторига озиқ-овқатни парашют билан олиб рухсат беради

Нетаняху ҳукумати бу ҳақда халқаро ташкилотларга маълум қилган
22:32 / 26.07.2025
27 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

27 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади
22:53 / 26.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!