Маълум бўлишича, жорий йилнинг 31 май куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев БМТнинг Ўзбекистондаги офиси координатори Роли Астхана билан учрашди.
Мазкур тадбирда икки томон ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишаган. Мулоқот давомида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги алоқалар йилдан йилга ривожланиб бораётганини айтиб ўтилган.
Содиқ Сафоев Ўзбекистонда БМТ томонидан қабул қилинган Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани ва уларнинг ижросига алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада Олий Мажлис Сенати ташаббуси билан 2021 йилда Бухоро шаҳрида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик” халқаро форуми ўтказилганига алоҳида тўхталиб ўтган.
Таъкидланишича, учрашув якунида томонлар ҳозирда давом этаётган ҳамкорликни давом эттириш билан бир қаторда ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга келишиб олишган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!