$
11979.83 UZS
-1.98
164.99 UZS
-0.14
13904.99 UZS
25.26
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

21:08 / 20.05.2025

“Кармелита” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон раҳбари Венгрия етакчисига Будапешт шаҳрида Ўзбекистон делегациясига кўрсатилаётган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

Амалий ҳамкорлик барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Парламентлар, ҳукуматлар, идора ва ҳудудлар даражасида самарали алоқалар йўлга қўйилган. БМТ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида яқин ҳамкорлик қилинмоқда.

Ўзаро савдо ҳажми ортмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида етакчи корхоналарнинг кооперацияси кучаймоқда.

Товар айирбошлаш ҳажмини, шу жумладан импорт ўрнини босиш ва "ГСП+" мақоми ҳисобига биринчи босқичда 500 миллион еврога етказиш муҳимлиги қайд этилди.

Шу мақсадда лабораториялар Европа Иттифоқи талабларига мувофиқ аккредитациядан ўтказилади, товарларни олдиндан сертификатлаш дастури ва экспорт қилувчи компанияларга кўмаклашиш бўйича қўшма платформа ишга туширилади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда қўшма инвестисия лойиҳалари портфели 500 миллион долларни ташкил этади. Бу галги ташриф учун яна 1,5 миллиард евролик янги лойиҳалар тайёрланган.

Венгриянинг “ОТП” банки Ўзбекистон молия бозорига чиққани Венгрия ва Европа бизнеси учун кучли рағбат бўлгани таъкидланди. Банк билан молиялаштириш воситаларини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди. Автокредитлашни ривожлантириш учун қўшма компания ташкил этиш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурини ишга тушириш шулар жумласидан. Сирдарё вилоятида паррандачилик кластерини ташкил этиш ҳам фаол босқичда.

Эрталаб ишбилармон доиралар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, автомобил йўллари ва логистика марказларини қуриш, коммунал тармоқларни ривожлантириш, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари, кимёвий товарлар, фармасевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, рақамли технологиялар, балиқчилик каби соҳаларда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Бундай ишлаб чиқаришларни Ўзбекистонда жойлаштириш учун Венгриянинг "Инпарк" оператори бошқарувида Европа компаниялари учун махсус саноат зонаси ташкил этилаётгани таъкидланди.

Умуман, жорий йил июл ойида Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида Инвестисиявий шериклик дастурини тайёрлаш ва қабул қилишга келишиб олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон-Венгрия Ишбилармонлар кенгаши фаолиятини қайта тиклаш ва яқин фурсатда унинг навбатдаги йиғилишини бизнес вакилларининг кенг иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

Ўтган йил октябр ойида Қўқон шаҳрида ўтган биринчи Ҳудудлар форумининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди. Ҳудудлараро алоқаларни рағбатлантириш мақсадида Венгрияда иккинчи форумга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан келишувга эришилди.

Ишбилармонлик, туризм ва маданий алмашинувларни фаоллаштириш мақсадида икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Маданий-гуманитар соҳадаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўтган йилнинг октябр ойида Лакителек шаҳрида буюк шоир Алишер Навоий бюсти очилди. Жорий йилнинг январ ойида Будапештда Ўзбек киноси кунлари ўтказилди.

Келгуси йилни Ўзбекистон ва Венгрия маданияти йили деб эълон қилиш таклифи билдирилди. Венгрия давлат опера театри саҳнасида "Лазги" балетини саҳналаштириш ва Будапештдаги Этнография музейида ўзбек маданияти кўргазмасини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Таълим алмашинуви бўйича "Стипендиум Ҳунгариcум" дастури доирасидаги ҳамкорлик давом эттирилади. Шунингдек, икки мамлакатда тан олинадиган дипломлар бериш тизимини жорий этиш ва мамлакатимизда Венгрия олий таълим муассасаларининг филиалларини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шу маънода, жорий йилда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг учинчин форумини ўтказиш таклиф қилинди.

Етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, одам савдоси ва хавфсизликка таҳдид солаётган бошқа замонавий хатарларга қарши курашиш борасидаги ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Эришилган келишувлар ижроси устидан назорат ўрнатиш мақсадида мутасадди вазирликларга қўшма "йўл харитаси"ни тайёрлаш топширилди.

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир Виктор Орбанни жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келишни таклиф этди.



														
														Ўзбекистон Президенти АҚШнинг “Air Products” компанияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти АҚШнинг “Air Products” компанияси раҳбарини қабул қилди

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Air Products” компанияси бош…
17:42 / 16.06.2026

														
														Андижонда 40 сотих ер учун 160 минг доллар сўраган фирибгар ушланди

Андижонда 40 сотих ер учун 160 минг доллар сўраган фирибгар ушланди

Андижон вилоятида давлат захирасидаги ер майдонини сотишни ваъда қилган шахс фирибгарликда қўлга олинди.Бош прокуратура ҳузу…
17:37 / 16.06.2026

														
														Зироат Мирзиёева ва Арманда Бегай маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Зироат Мирзиёева ва Арманда Бегай маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Албания Республикаси Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Бирин…
17:29 / 16.06.2026

														
														17 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

17 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
17:28 / 16.06.2026

														
														Тошкентда юк машиналарининг ҳаракати вақтинча чекланди

Тошкентда юк машиналарининг ҳаракати вақтинча чекланди

16–18 июнь кунлари пойтахтда Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилиши муносабати билан шаҳарга юк автомобилларининг кири…
16:32 / 16.06.2026

														
														“Эндеавоур Mining” Ўзбекистонда истиқболли конларни ўзлаштиришга қизиқиш билдирди1

“Эндеавоур Mining” Ўзбекистонда истиқболли конларни ўзлаштиришга қизиқиш билдирди1

5 июнь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Буюк Британиянинг “Эндеавоур Mining” компанияси инвестициял…
16:14 / 16.06.2026

														
														Тошкентда ИИБ бўлинма бошлиғи пора талаб қилишда гумонланиб қўлга олинди

Тошкентда ИИБ бўлинма бошлиғи пора талаб қилишда гумонланиб қўлга олинди

Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши кураш доирасида ўтказилган тезкор тадбир давомида ички ишлар органларининг масъул ходимига…
15:10 / 16.06.2026

														
														Навоийда уч кишининг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди

Навоийда уч кишининг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди

Навоий вилоятида 47 нафар йўловчи бўлган автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суд ҳукми эъл…
14:33 / 16.06.2026

														
														Самарқанд ва Қашқадарёда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

Самарқанд ва Қашқадарёда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қалбаки…
11:25 / 16.06.2026

														
														Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қили…
10:13 / 16.06.2026

Бу ҳам қизиқ

Бугун, 15 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 15 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с …
09:15 / 15.06.2026
Сирдарёдаги мебель цехда ёнғин чиқди

Сирдарёдаги мебель цехда ёнғин чиқди

Ёнғиндан куйган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
13:01 / 15.06.2026
Албания ва Германия президентлари Ўзбекистонга келади

Албания ва Германия президентлари Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай рафиқас…
16:06 / 15.06.2026
Путин ва Лукашенко карикатуралари билан танилган россиялик рассом Польшада отиб ўлдирилди

Путин ва Лукашенко карикатуралари билан танилган россиялик рассом Польшада отиб ўлдирилди

Польшада яшаб келган россиялик рассом ва акционист Семён Скрепецкий (асл исми Роберт Кузовков) отиб ўлдирилди.
11:56 / 16.06.2026
Таълим тизимидаги коррупция фош этилди

Таълим тизимидаги коррупция фош этилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилг…
18:08 / 15.06.2026
Навоийда уч кишининг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди

Навоийда уч кишининг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди

Навоий вилоятида 47 нафар йўловчи бўлган автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суд ҳукми эъл…
14:33 / 16.06.2026
Андижонда 40 сотих ер учун 160 минг доллар сўраган фирибгар ушланди

Андижонда 40 сотих ер учун 160 минг доллар сўраган фирибгар ушланди

Андижон вилоятида давлат захирасидаги ер майдонини сотишни ваъда қилган шахс фирибгарликда қўлга олинди.Бош прокуратура ҳузу…
17:37 / 16.06.2026
Тошкент халқаро инвестиция форуми расмий ҳомийларини эълон қилди

Тошкент халқаро инвестиция форуми расмий ҳомийларини эълон қилди

Форум 16–18 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан етакчи инвесторлар, халқаро бизнес…
18:18 / 15.06.2026
“Эндеавоур Mining” Ўзбекистонда истиқболли конларни ўзлаштиришга қизиқиш билдирди1

“Эндеавоур Mining” Ўзбекистонда истиқболли конларни ўзлаштиришга қизиқиш билдирди1

5 июнь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Буюк Британиянинг “Эндеавоур Mining” компанияси инвестициял…
16:14 / 16.06.2026
9 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди

9 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 16-19 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши…
11:01 / 15.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!