Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.А. АҚШда яшовчи қариндоши Б.Р. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаролар З.С. ва Д.С.ни танишлари ёрдамида Мексика ва Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига бориши учун виза олиб бериши эвазига 22 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Н. фуқаролар М.А. ва Х.Т.нинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида Япония давлатига ишга юбориши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!