$
12012.30 UZS
-32.42
₽
145.33 UZS
-0.13
€
13466.99 UZS
-58.03
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда 12 та замонавий ИЭС ишга туширилади

11:43 / 10.12.2024

Ўтган йиллар мобайнида умумий қуввати 20 000 МВтдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан ҳамкорликда 38 та битим имзоланган. Бунда қуёш фотоэлектр станциялари қуввати – 9 395 МВтни, шамол электр станциялар қуввати эса 11 452 МВтни ташкил қилади. Ушбу лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 та қарори қабул қилинган.

Мазкур инвестиция лойиҳалари Саудия Арабистонининг “АCWА Power”, Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar”, “Tepelen Group AG” ва “Solar Power Shine”, Франциянинг “Total Energies”, “Voltalia”, Хитойнинг “China Energy Overseas Investment”, “China Datang Overseas Investment” ҳамда “Universal Energy” каби компаниялари томонидан амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 24 млрд 374 млн АҚШ долларини ташкил этиб, уларнинг барчаси хорижий компаниялар томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига бажарилади.

Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида бугунги кунда 7 та вилоятда умумий қуввати 2,8 ГВт бўлган 9 та қуёш ва битта шамол электр станцияси “яшил” энергия ишлаб чиқармоқда.

Ушбу ишга туширилган “яшил” электр станциялар жорий йилда 4,5 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарган.

Хусусан, 2024 йил 6 декабрь куни соат 8:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2024 йил бошидан бери ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 4 млрд 501,3 млн кВт-соатни ташкил қилган.

Жорий йилнинг шу давригача қуёш электр станциялари томонидан 3 млрд 875,2 млн кВт-соат, шамол электр станцияси томонидан эса 626,1 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Бунинг натижасида:

1 млрд 364 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилган;

атмосферага 1 млн 890,5 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинган.

Мазкур ҳажмдаги электр энергияси 2 млн 46 мингта хонадоннинг 11 ойлик ёки 1 млн 875,5 мингта хонадоннинг бир йиллик ижтимоий нормасини ташкил қилади. Жорий йилда умумий қуввати 2600 мегаватт бўлган 10 та, жумладан, Навоий вилоятининг Томди, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманларида, қолаверса, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида қуёш ҳамда шамол электр станциялари фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

2025 йилда Бухоро вилоятининг Пешку, Ғиждувон ва Олот туманларида умумий қуввати 1,25 ГВтга тенг бўлган 3 та қуёш ва шамол ҳамда 2030 йилгача Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 10,3 ГВтга тенг бўлган 10 та шамол электр станцияси ишга туширилади.

Тизимли ишлар натижасида 2026 йилга бориб, Ўзбекистонда умумий қуввати 9947 мегаватт, 2030 йилга бориб эса 20000 мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари фаолият юритиши кутилмоқда.

Мазкур “яшил” лойиҳалар ишга туширилгач, 2030 йилга бориб, йилига 50 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Бунинг натижасида ҳар йили қарийб 15 млрд куб метр табиий газ тежалади. Бундан ташқари, атмосферага 21 млн тонна зарарли газ чиқарилишининг олди олинади. Ва Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 40 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келади.



														
														Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 5 килограмм 527 грамм опий моддаси мусодара қилин…
09:45 / 21.10.2026

														
														Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти 2025 йил январида бошланган иккинчи президентлик муддати давомида 300 мингдан ортиқ …
09:23 / 21.10.2026

														
														Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Бу ҳақда кеча, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш тизимини такомил…
08:28 / 21.10.2026

														
														Зироат Мирзиёева 21 октябрь куни Самарқандда нутқ сўзлайди

Зироат Мирзиёева 21 октябрь куни Самарқандда нутқ сўзлайди

21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзи…
17:36 / 20.10.2026

														
														21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:11 / 20.10.2026

														
														Самарқанд ва Наманганда умра зиёратини ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушланди

Самарқанд ва Наманганда умра зиёратини ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушланди

Самарқанд шаҳри ва Наманган вилоятида фуқароларни умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан пул талаб қилган икки шахс уш…
16:07 / 20.10.2026

														
														Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг дастлабки саккиз ойида лаборатория текширувларидан ўтказилган 558 номдаги маҳсулотнинг 73 таси бел…
11:38 / 20.10.2026

														
														“Комага тушган” Ким Чен Ин омма олдида кўриниш берди

“Комага тушган” Ким Чен Ин омма олдида кўриниш берди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин миясига қон қуйилгани ва комага тушгани ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар тарқалганидан сўн…
11:31 / 20.10.2026

														
														Тошкентнинг тўрт туманида шар сабаб электр таъминоти узилди

Тошкентнинг тўрт туманида шар сабаб электр таъминоти узилди

19-октябрь куни ҳавода учиб келган шар “Акса Тошкент” иссиқлик электр стансиясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига тушиши оқибат…
11:01 / 20.10.2026

														
														Тошкентда курер билан жанжаллашган ресторан ходими 5 суткага қамалди

Тошкентда курер билан жанжаллашган ресторан ходими 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳридаги “Брассериэ Парк” ресторани олдида 17 ёшли курер билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилган эркак 5 суткага маъм…
10:48 / 20.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Жалолов Лондондаги ғалабадан сўнг Ҳусановни кўришга борди

Жалолов Лондондаги ғалабадан сўнг Ҳусановни кўришга борди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Лондондаги жангида ғалаба қозонганидан сўнг Манчестерга бориб, “Манчестер Сити” клуби м…
11:14 / 19.10.2026
Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 5 килограмм 527 грамм опий моддаси мусодара қилин…
09:45 / 21.10.2026
20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026
Тошкентда курер билан жанжаллашган ресторан ходими 5 суткага қамалди

Тошкентда курер билан жанжаллашган ресторан ходими 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳридаги “Брассериэ Парк” ресторани олдида 17 ёшли курер билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилган эркак 5 суткага маъм…
10:48 / 20.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

20-октабр куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
16:22 / 19.10.2026
Саида Мирзиёева Жанетт Рубио билан Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Саида Мирзиёева Жанетт Рубио билан Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

“АҚШ Давлат котибининг рафиқаси Жанетт Рубио билан биргаликда Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилдик”, – Президент …
17:46 / 19.10.2026
Роналду 300 млн доллар даромад билан дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши кутилмоқда

Роналду 300 млн доллар даромад билан дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши кутилмоқда

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026/2027-йилги мавсумда дунёнинг энг кўп даромад топувчи футболчиси бўлиши кутилмоқда…
15:35 / 19.10.2026
Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Бу ҳақда кеча, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш тизимини такомил…
08:28 / 21.10.2026
Перуда янги ўсимлик турига Лионел Месси номи берилди

Перуда янги ўсимлик турига Лионел Месси номи берилди

Перуда аниқланган, йўқолиб кетиш хавфи остидаги янги ўсимлик тури аргентиналик футболчи Лионел Месси шарафига Салвиа мессии …
09:58 / 19.10.2026
“Комага тушган” Ким Чен Ин омма олдида кўриниш берди

“Комага тушган” Ким Чен Ин омма олдида кўриниш берди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин миясига қон қуйилгани ва комага тушгани ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар тарқалганидан сўн…
11:31 / 20.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!