$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
29° Кечаси 18°

Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги биринчи эко-университет очилди

10:36 / 12.02.2024

10 февраль куни Тошкент вилоятида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Green University”)нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, университет Президентнинг 2023 йил 31 майдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган.

Университетнинг тўлиқ номи “Cеntral Asian Green University” бўлиб, у биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, иқлим ўзгариши ва ифлосланишнинг уч карра сайёравий инқирозини ҳал қилишда ёрдам беради.

Ушбу олийгоҳни очишдан мақсад маҳаллий, минтақавий ва глобал экологик муаммоларни самарали бошқариш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий ва интеллектуал салоҳиятни амалга оширишда инновацион ғоялар, амалиёт ва технологияларни жорий этишдир.

Шунингдек, университет давлат олий таълим муассасаси бўлиб, “Hub and Spoke” тамойили асосида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, ҳозирда ҳамкорлик учун Буюк Британия, Янги Зеландия, АҚШ ва бошқа давлатларнинг халқаро университетларидан профессорлар университетга фаол жалб этилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Қуёшда сўнгги 7 йилдаги энг кучли чақнаш содир бўлди

Қуёшда сўнгги 7 йилдаги энг кучли чақнаш содир бўлди

Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади - А, Б, C, M ва Х.
14:05 / 15.05.2024
Президент “Coca Cola” компанияси раиси ва бош директори Жеймс Куинси билан учрашди

Президент “Coca Cola” компанияси раиси ва бош директори Жеймс Куинси билан учрашди

Учрашувда “Anadolu Group” компанияси раиси Тунжай Ўзилхон ҳам иштирок этган.
18:00 / 15.05.2024
Британия қамоқхоналарида жой йўқлиги сабабли баъзи маҳбуслар озодликка чиқади

Британия қамоқхоналарида жой йўқлиги сабабли баъзи маҳбуслар озодликка чиқади

Буюк Британия ҳукумати мамлакатдаги қамоқхоналар гавжум бўлгани учун баъзи жиноятчиларни вақтинча озод қилишга қарор қилди. …
10:16 / 16.05.2024
“Тирик тарих” номли туркум филмлар яратилади

“Тирик тарих” номли туркум филмлар яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев Киночилар саройини бориб кўрди.
18:48 / 16.05.2024
Японияда ўлим билан тугайдиган хавфли касаллик авж олмоқда

Японияда ўлим билан тугайдиган хавфли касаллик авж олмоқда

Японияда ўлимга олиб келиши мумкин бўлган гемолитик стрептококкнинг рекорд даражада тарқалиши қайд этилди.
09:41 / 16.05.2024
Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудига сел келиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудига сел келиши кутилмоқда

Тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.
14:33 / 15.05.2024
Сурхондарёда айиқ нега отиб ўлдирилганлиги маълум қилинди

Сурхондарёда айиқ нега отиб ўлдирилганлиги маълум қилинди

Айиқ жароҳат етказган ИИБ ходими эса тиббий текширувдан ўтказилмоқда.
16:42 / 15.05.2024
Канадада ўрмон ёнғинлари сабабли 6 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Канадада ўрмон ёнғинлари сабабли 6 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Эвакуация қарори 6000 га яқин одамга таъсир қилишини айтган.
15:44 / 15.05.2024
Хитойда қурилиш учун шаффоф бамбук яратилди

Хитойда қурилиш учун шаффоф бамбук яратилди

Уни шиша ва ёғочга муқобил деб ҳисоблаш мумкин.
14:09 / 16.05.2024
"Узбекистан Airways" бир қатор хорижий рейсларга чегирмаларни эълон қилди

"Узбекистан Airways" бир қатор хорижий рейсларга чегирмаларни эълон қилди

16 май куни қуйидаги йўналишлар бўйича 20% чегирма тақдим этилади.
20:54 / 15.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!