Бугун, 3 февраль куни кундузи ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистонинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Шунингдек, юртимизда ҳафта ўрталарида ҳарорат 15 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Маълум қилинишича, ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари бироз совуқ ҳаво сақланиб туради, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати 8-11 даража илиқ атрофида бўлади. Чоршанба ва пайшанба кунлари кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 12-15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Шимолда ҳарорат асосан кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 4-9 илиқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!