$
12128.46 UZS
-36.78
159.04 UZS
-0.38
14304.31 UZS
-26.34
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев битирувчиларга табрик йўллади

20:15 / 23.05.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табриги эълон қилинди.

“Қадрли фарзандларим! Аввало, сиз, азизларни ҳаётингиздаги бугунги унутилмас қувончли воқеа – мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, етуклик шаҳодатномасини қабул қилиб олаётганингиз ва мустақил ҳаётга қадам қўяётганингиз билан самимий муборакбод этаман.

Ушбу шукуҳли айёмда мамлакатимиздаги 10 мингдан зиёд мактабда меҳрибон устозлар, ҳурматли ота-оналар иштирокида “сўнгги қўнғироқ”лар жаранглаб, 450 минг нафардан ортиқ битирувчи ёшларимиз шаънига эзгу тилаклар билдирилмоқда.

Барчамиз бу фикрларга чин дилдан қўшилган ҳолда, катта орзу-умидлар билан келажак режаларини тузаётган ўғил-қизларимизга уларни амалга оширишда улкан куч-ғайрат, омад ва зафарлар тилаймиз.

Айниқса, мактабни олтин медаль билан битираётган 11 минг 500 нафардан зиёд фарзандларимизга, 2 мингдан ортиқ кумуш медаль соҳибларига ўқиш ва изланишда, жамоат ишларида ўз тенгдошларига доимо ўрнак ва намуна бўлиб келаётганлари учун алоҳида табрик ва тилакларимизни изҳор этамиз.

Азиз битирувчи ёшлар!

Бугунги кунда биз ўз олдимизга қўяётган буюк мақсадларни амалга оширишда бутун халқимиз қатори, билимли, ҳунарли, тадбиркор ва ватанпарвар, ҳар томонлама етук ёшларимизга таянамиз.

Келажагимиз эгалари бўлган навқирон авлодимиз Янги Ўзбекистонни барпо этишда катта бунёдкор куч сифатида иштирок этиши учун зарур шароитларни яратиб бермоқдамиз. Жумладан, сизларнинг замонавий илм ва касб-ҳунарлар, она тили билан бирга хорижий тиллар, IT ва инновацион технологияларни, ижод ва тадбиркорлик соҳаларини пухта эгаллашингиз учун ҳозирги кунда 201 та олий ўқув юрти, 598 та техникум, кўплаб мономарказ ва технопарклар, кутубхоналар, маданият, санъат ва спорт муассасалари самарали фаолият кўрсатмоқда.

Таълимнинг барча бўғинларида ўқув-тарбия ишларининг сифати ва натижадорлигини ошириш, битирувчи ёшларимизга танлов имкониятларини кенгайтириш учун янги-янги тизим ва дастурлар, электрон платформалар ишга туширилмоқда.

Сизлар ана шундай беқиёс имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ёшлик фаслининг олтинга тенг ҳар бир дақиқасини қадрлаб, келгусида Ватанимиз мустақиллигини, эл-юртимиз манфаатларини барча соҳаларда дадил ҳимоя қиладиган етук кадрлар, онгли ва олижаноб инсонлар бўлиб, халқимизга сидқидилдан хизмат қиласиз, деб ишонаман.

Шуни асло унутманг, одамзот ҳаётда муносиб ўрин топиши, эл-юртнинг ҳурмати ва эътиборига сазовор бўлиши учун миллий ва умуминсоний қадриятларни эгаллаб, доимо олдинга интилиб яшаши, изланиш ва ўрганишдан асло тўхтамаслиги керак.

Ҳалол ва машаққатли меҳнат, илмга, касбга, ота-она ва оилага садоқат, ҳеч шубҳасиз, инсонни юксалтиради, унинг ҳаётини файзли ва чароғон этади.

Айниқса, сизлар каби навқирон, азму шижоатли ёшларимизга шиддатли замондан ибрат олиб, ҳар куни бир натижага эришиб, иродангизни синовларда тоблаб, фақат ва фақат олдинга қараб бориш ярашади.

Аминман, сизларнинг янги ғоя ва ташаббусларингиз, турли соҳалардаги ютуқларингиз Янги Ўзбекистонни янада қудратли этадиган моддий ва маънавий асосларни барпо этишга беқиёс ҳисса бўлиб қўшилади”.

Сизлардек ўз кучига ишонган, қатъиятли ёшлардан қадрдон мактабингиз, азиз устозларингиз ва ота-оналарингиз, бутун халқимиз фақат эзгу ишлар ва ёрқин натижалар кутади.

Ана шундай юксак ишончга доимо муносиб бўлинг!

Интилиш, изланиш ва янгилик яратишдан асло чарчаманг!

Мустақил ҳаёт сари илк қадамларингиз қутлуғ бўлсин, азиз ўғил-қизларим!

 



														
														“Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 26 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди

“Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 26 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди

Наманган шаҳрида яшовчи шахс Чуст туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқарони “Ҳаж-2026” мавсумида ислом динининг асосий фар…
11:01 / 20.04.2026

														
														Самарқанддаги ёшлар саммити

Самарқанддаги ёшлар саммити

Самарқандда бўлиб ўтаётган глобал форум доирасидаги Ёшлар саммити иштирокчиларидан бири ўз илиқ таассуротлари билан ўртоқлаш…
10:40 / 20.04.2026

														
														Самарқандда муҳим форум бошланмоқда

Самарқандда муҳим форум бошланмоқда

Хабар бериб бораётганимиздек, 2026 йил 20–21 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида халқаро миқёсдаги муҳим тадбир - “Жамоат салом…
09:19 / 20.04.2026

														
														Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

18 апрелдан 18 майгача Ўзбекистонда “Чорвачиликда санитария-эпидемия-гигиена” ойлиги эълон қилинди.
17:24 / 19.04.2026

														
														Ўзбекистонда ўқитувчилар учун аттестация тўлови 50 фоизга арзонлашди

Ўзбекистонда ўқитувчилар учун аттестация тўлови 50 фоизга арзонлашди

Вазирлар Маҳкамасининг 16-апрелдаги қарори билан ўқитувчилар учун навбатдан ташқари аттестация тўлови икки баробар камайтири…
16:52 / 19.04.2026

														
														Янгиҳаёт туманидаги корхонада ёнғин чиқди

Янгиҳаёт туманидаги корхонада ёнғин чиқди

19-апрель куни соат 15:23 да Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани, Дарё бўйи кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналаридан би…
16:47 / 19.04.2026

														
														Бухоро шаҳрида маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Бухоро шаҳрида маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилишича, жорий йилнинг 15-апрель куни Бухоро шаҳрида маст ҳолда автомобил…
12:26 / 19.04.2026

														
														Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

2026-йил 20–21-апрел кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда трансмилли…
11:13 / 19.04.2026

														
														Аҳолини газ баллонлари билан таъминлаш тартиби ўзгарди

Аҳолини газ баллонлари билан таъминлаш тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларни маиший газ баллонлари билан таъминлаш хизмати 2026 йил 1 июндан бошлаб фақат Давлат хизматла…
10:56 / 19.04.2026

														
														Эрон Ҳормуз бўғози устидан назоратни яна кучайтирди

Эрон Ҳормуз бўғози устидан назоратни яна кучайтирди

18 апрель куни Эрон АҚШ томонидан давом эттирилаётган денгиз блокадаси сабабли Ҳормуз бўғози фаолияти яна чекланганини маълу…
09:45 / 19.04.2026

Бу ҳам қизиқ

Владикавказда чиқинди контейнери портлаши оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

Владикавказда чиқинди контейнери портлаши оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

Россиянинг Владикавказ шаҳрида 17 апрель куни чиқинди контейнерларини юклаш жараёнида юз берган портлаш оқибатида 46 ёшли Ўз…
12:00 / 18.04.2026
Сурхондарёда ўтказилган медиа ҳафталик муваффақиятли якунланди

Сурхондарёда ўтказилган медиа ҳафталик муваффақиятли якунланди

Ушбу лойиҳа оддий тадбир эмас, балки иштирокчилар учун ҳақиқий тажриба майдонига айланди.
15:07 / 18.04.2026
Айрим тадбиркорлар 2030-йилгача солиқлардан озод қилинади

Айрим тадбиркорлар 2030-йилгача солиқлардан озод қилинади

Ўзбекистонда ногирон фарзандини кундузги парвариш хизматига берган ота-оналар учун ушбу хизматга ойига 3 миллион сўмгача бўл…
13:32 / 18.04.2026
Ўзбекистонда уруш қатнашчиларига 30 млн сўмдан бир марталик пул тўланади

Ўзбекистонда уруш қатнашчиларига 30 млн сўмдан бир марталик пул тўланади

Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда ногиронларини ижтимоий қ…
10:43 / 18.04.2026
Сергелида ЙТҲ: ҳолат юзасидан изоҳ берилди

Сергелида ЙТҲ: ҳолат юзасидан изоҳ берилди

Интернет тармоқларда Сергели туманида «Жентра» автомобили ва мактаб ўқувчиси билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси муҳокамалар…
15:09 / 17.04.2026
Самарқанддаги ёшлар саммити

Самарқанддаги ёшлар саммити

Самарқандда бўлиб ўтаётган глобал форум доирасидаги Ёшлар саммити иштирокчиларидан бири ўз илиқ таассуротлари билан ўртоқлаш…
10:40 / 20.04.2026
Янгиҳаёт туманидаги корхонада ёнғин чиқди

Янгиҳаёт туманидаги корхонада ёнғин чиқди

19-апрель куни соат 15:23 да Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани, Дарё бўйи кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналаридан би…
16:47 / 19.04.2026
Бухоро шаҳрида маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Бухоро шаҳрида маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилишича, жорий йилнинг 15-апрель куни Бухоро шаҳрида маст ҳолда автомобил…
12:26 / 19.04.2026
Каспий соҳилидан қарийб 200 га яқин тюлень ўлиги топилди

Каспий соҳилидан қарийб 200 га яқин тюлень ўлиги топилди

Каспий денгизи қирғоқларида яна тюленларнинг оммавий нобуд бўлиши ҳолати қайд этилди.
17:02 / 19.04.2026
Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб кетди

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб кетди

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видео юзасидан расмий маълумот берилди.
17:28 / 18.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!