Президент Шавкат Мирзиёев “Сожитз Corporation” раҳбарлари Масаёши Фудзимото ва Косуке Уэмурани қабул қилди.
Япониянинг етакчи компанияси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
Электр энергиясига бўлган талаб ортиб бораётганини ҳисобга олиб, Сирдарё вилоятида буғ-газ электр станциясини барпо этиш лойиҳасини жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Кўп тармоқли шифохона, Тошкентнинг янги халқаро аэропорти, шамол электр станциясини қуриш ва бошқа устувор лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Тиббиёт клиникалари ҳамда мактабгача ва мактаб таълими муассасаларини модернизация қилиш, трансчегаравий “яшил” энергия йўлагини барпо этиш, мамлакатимиз ҳудудларида газ компрессор станцияларини янгилаш, шунингдек, япон инвесторлари учун махсус иқтисодий зона яратишда корпорациянинг иштирок этиши бўйича ташаббуслар қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!