$
12857.35 UZS
22.74
163.45 UZS
0.8
14672.81 UZS
10.55
36° Кечаси 22°

Пойтахтда дарахтларни кесишга берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги текширилмоқда

16:14 / 03.01.2024

Тошкент шаҳар экология бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида “Max Processing” МЧЖ мансабдор шахслари томонидан 1 дона эман дарахти тегишли агротехник талабларга амал қилинмасдан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманига кўчириб ўтқазилгани аниқланди.


Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан “Max Processing” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми ва 229-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 151-153-моддаларига кўра Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғининг фаолиятига хизмат текшируви тайинланди ва у 2023 йилнинг 30 декабридан 2024 йилнинг 1 февралига қадар ишдан четлаштирилди.

Вазирнинг буйруғига асосан, хизмат текшируви давомида Тошкент шаҳар экология бошқармасининг барча таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ходимларининг фаолияти ҳамда 2021–2023 йиллар давомида бошқарма томонидан давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесишга берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги ва асослари ўрганилади.

Таъкидлаш жоизки, пойтахтда мораторий талабларига тўлиқ риоя этилмаётганлиги, аҳоли томонидан дарахтларнинг кесилиши борасида кўплаб эътирозлар билдирилаётганлиги, қонунчиликка амал қилинмасдан дарахтларни кесишга ёки кўчиришга қайта-қайта рухсатнома берилаётганлиги сабабли Экология вазирлиги шу йилнинг 1 февралига қадар Тошкент шаҳар экология бошқармаси ваколатларини чеклашига тўғри келди.

Хусусан, энди дарахтларни кесиш ёки кўчириб ўтқазишга рухсатнома бериш фақатгина вазирликнинг тегишли бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

 

 


Бу ҳам қизиқ

Жанубий Кореяга янги президент сайланди

Жанубий Кореяга янги президент сайланди

Сайловларда бирлашган демократик партиядан номзод Ли Чже Мён ғалаба қозонди.
08:16 / 04.06.2025
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди

6 июнь, жума куни Ўзбекистоннинг барча масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилади. Ўзбекистон мусулмонлар идораси Ўзбекистон …
20:20 / 02.06.2025
Йирик фирибгарликда гумон қилинган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди

Йирик фирибгарликда гумон қилинган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди

Ўзбекистон Интерполининг Миллий марказий бюроси кўмагида Америка Қўшма Штатларида қидирувдаги шахснинг жойлашган ўрни аниқла…
21:33 / 02.06.2025
Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президент сайлови ўтказилмоқда

Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президент сайлови ўтказилмоқда

Бугун мамлакат фуқаролари ҳарбий ҳолат эълон қилишга урингани учун лавозимидан четлатилган Юн Сок Ёлнинг ўрнига янги президе…
10:51 / 03.06.2025
Қурбон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспортлари соат 03:00 дан ҳаракатни бошлайди

Қурбон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспортлари соат 03:00 дан ҳаракатни бошлайди

Ушбу қарор жамоат транспорти орқали ҳайит намозида иштирок этишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида …
16:11 / 03.06.2025
4 июнь учун об-ҳаво маълумоти

4 июнь учун об-ҳаво маълумоти

Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.
22:44 / 03.06.2025
Ўзбекистоннинг янги элчиси Иордания Подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги элчиси Иордания Подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Иорданияга янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нодиржон Турғунов ушбу мамлакат Подшоҳи Абдуллоҳ II б…
19:31 / 03.06.2025
Электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлик ҳолатлари фош этилди

Электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
18:47 / 03.06.2025
Наманган ҳудудига Қирғизистондан сел оқимлари келди

Наманган ҳудудига Қирғизистондан сел оқимлари келди

Сойнинг Ўзбекистон ҳудудидан оқиб ўтувчи қисми чегара ҳудуди ҳисобланиб, ушбу ҳудудда аҳоли яшаш пунктлари ва экин майдонлар…
19:41 / 02.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!