Қирғизистон суди мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни мол-мулки мусодара қилинган ҳолда сиртдан 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. У учта жиноий иш бўйича айбдор деб топилди. Атамбаев ноқонуний бойлик орттириш, ер участкаларини эгаллаб олиш ва 2019 йил Қўй-Тош қишлоғидаги оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбланган.
Шунингдек, суд Атамбаев ва собиқ бош вазир ўринбосари Асқарбек Шодиевга давлатга 5,4 миллиард сом (қарийб 60 миллион АҚШ доллари) тўлаш мажбуриятини юклади. Шодиевнинг ўзи мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 15,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Озодликка чиққанидан кейин у уч йил давомида давлат лавозимларида ишлай олмайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!